Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Таассурот, саёҳат, мўъжизалар маскани-Ўзбекистоним!

Таассурот, саёҳат, мўъжизалар маскани-Ўзбекистоним!

20 январь 2020 йил
188
0

    Жорий йилнинг 27 декабрь куни Президентимизнинг ёшлар билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги масалалар ижроси юзасидан Мирзачўл туманида 11 январ куни ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувидаги айнан ёшлар томонидан берилган такливлардан бири Тошкент СITY га саёҳат уюштириш эканлиги инобатга олиниб, 19 январ куни туманимизнинг бир гурух фаол ёшлари, битирувчи синф фан олимпиадалари ғолиблари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар учун автобуслар ташкил қилиниб, азим ва навқирон Тошкент шаҳри томон 63-нафар саёҳатчилар йўл олдилар.

    Баланд-баланд бинолари бинойи,

    Билдик бунинг баландлигин баҳойин,

    Бир бўйлабди, бир бўйлабди бегумон,

    Бу бўйларга боқиб бизлар безабон.

   Дарҳақиқат, шаҳарга киришдан то турли масканларга бориб қайтишгача болажонлар хангу манг бўлиб, ҳали ота-оналари кўриб улгурмаган, бўёғи қуримаган бино-ю иншоатларга дил тўла ҳавас билан термулишди:

 

Қодиров Суҳроб 18-мактабнинг 11-синф ўқувчиси: “ Менга Оқсарой, яъни И.А.Каримовнинг уй музейи ёқди. Биринчи Президентимиз ҳаёти ва фаолияти тўлиқ акс этган фотолавҳалар,  мойбўёқда матоларга ишланган расмлар, картиналар, замонавий фото съёмкаларақлимни лол қилди. Она Ватанимизнинг кучу-қудратини, ижод салоҳиятини шу ерда ҳис қилдим гўё. Рассом бўлиш орзуим юрагимда қайта-қайта муҳрланди суратларга боқиб. Ҳа қандай доно ва меҳрибон сиймо, буюк заковат эгаси. Изоҳларсиз суратлар тилга кириб турган бу маскан хотирамда қолди. Айниқса музейдаги маъсул опанинг кетаётганимизда ҳар биримизнинг қўлимизга тутқазган И.А.Каримов ҳақидаги журналлари бизга ёқди. Варақлаб автобусларга ўтириб кетарканмиз, жажжи юрагимизда фахр, ғурур, ифтихор чулғаб олган эди.

       Сапаров Улуғбек ва Баҳриддинов Бегзодлар 5-мактабнинг 11-синф ўқувчилари: “Бизга Хумо Арена, Муз Саройида олган таассуротларимиз жудаям бир қалбимизга жўшқинлик, юрагимизга илиқлик бахш этди. Жаннатмакон юртимизда шундай дилтортар жойларнинг борлиги, бу ердаги тароват ва гўзаллик, роҳатбахш муздек ҳаво дил торларимизни юртимизга бўлган юксак муҳаббат куйлари билан тўлқинлантирди. Эсакалаторлардан пастга шўнғиб бораётган 63 нафар биз ёшларнинг ҳайратига тил ожиз эди. Оппоқ қорлар, музлар, чанғи, конки учаётган кекса-ю, ёшлар гавжум бу маскан кўз ўнгимизда болаликнинг ширин хотиралари дилдафтаридан жой олаётганлигига шубҳамиз йўқ эди. Қандай кўнгилочар, диляйрар лаҳзалар!. Йиқилиб, йиқилиб энди коньки учишни, айлана сув бўйлаб югураётган қайиқларда сузишни, баландликдан пастликка томон тойиб тушиб, музларга урилиб, балонларда роса хазур қилаётганимизда карталардаги ярим соатлик вақтимиз тугаган, дақиқалар яна пул ҳисоблаб бизнинг зиёнимизга югура бошлаганда, йўлбошловчимиз Улуғбек аканинг “кетамиз”, деган топшириқлари остида кула-кула, завқу-шавққа тўла, таассуротларимизни бир-биримизга сўзлаб бу масканни тарк этдик.

 

Махаммадиева Шахноза 10-мактабнинг 10-синф ўқувчиси, Йўлдошева Умида  14-мактабнинг 11-синф ўқувчиси, 12-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Бариева Севинч  ҳамда Алимова Моҳинур 5-мактабнинг 7-синф ўқувчилари: Бизга ажойиботлар ичида ажойиботи, ғаройиботлар ичида ғаройиботи Тошкент  СITY деган янги шаҳар ёқди.  Эртаклар оламига, йўғ-е, порлоқ келажакка тушиб қолгандек эдик гўё. Ҳамма ёқ ям-яшил, бир атрофда айиқ, шер, қуён ва кенгруларнинг яшил ҳайкаллари, бир атрофда катта сунъий кўл. Бир ёнда мана-ман деб кўкка бўй чўзиб, булутлардан ҳол аҳвол сўраб турган “HILTON”  меҳмонхонаси. Замонавий савдо дўконлару, турли манзарали ёзувлар ҳайратимизни яшириб ўтиришга имкон қолдирмади. Кечки чироқлар порлаганда эса кўзларимиз ёғдудан қамашиб кетди. Бу кўз ўнгимизда мўъжизалар олами келгусидаги муваффақиятларимизга эшик очиб бериши шубҳасиздир. Чунки бу қалб тўрига тўр ташлаган дилтортар жойлар яхши ўқиб, баланд марраларни эгаллаб, биз ҳам бунёдкорликка ҳисса қўшиб яшашимизга ундайди-да. Биз жуда-жуда хурсанд эдик. Туманимиз ҳокими К.А.Холмуродовга бизга шундай саёҳатларни ташкил қилиб бергани учун миннатдорчилик билдирамиз ва келгусида юқори чўққиларни эгаллаб, ишончини оқлашга ваъда берамиз.

...Шаҳарнинг тунги чироқлари лов-лов алангаланиб, бизга оқ йўл тилаб қолар экан, кўнглимиз тўрида алланечук орзулар, туғёнлар ниш уриб келаётганлигини, чарчаганимизга, толиққанлигимизга қарамай автобуслардаги магнитофонларда янграётган шўх-шўх мусиқаларга рақсга тушиб, Ватан мадҳи ҳақида шеърлар, қўшиқлар айтиб, бир-биримизга қўл бериб обод қишлоғимиз Мирзачўлга юксак фарах билан кириб келганимиздан ҳам билса бўлади.

 

Осмон-осмон орзуларга тўлди бу дил,

Юрт завқи-ла, юрт шавқи-ла кулди бу дил,

Уйғон юрак, тўлғон юрак ёшлик они—

Қайтарилмас лаҳзалигини билди бу дил!

 

Юксал-мақсад сени асло тинч қўймасин,

Ўқи, ўрган, билимларга онг тўймасин.

Ватан дея мудом тўлдир қалб қуймасин-

Бу дунёга ёнмоқ учун  келди бу дил!.

 

                                                                                                 Хуршида Шербекова

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар