Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

“Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

29 январь 2020 йил
336
0

       Жорий йилнинг 29 январь куни Мирзачўл туман Ўзбек-қозоқ маданият маркази фаоллар залида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан прокуратура фаоллари ҳамкорлигида  “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув мобайнида ёшларда тадбиркорлик, касб-ҳунар эгаллаш, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиликлардан хабардорлигини  ошириш, туманимизнинг имконият ва салоҳиятларини кўрсатиш мақсадида "Мирзачўл текс" МЧЖга  ёшлар экскурсияси ташкил этилди. Ёшларга прокуратура ходимлари ҳамроҳлик қилиб, корхона фаолияти билан касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари битирувчи ёшлари ҳамда у ердаги ёш чеварлар, фаоллар иштирокида экскурсия ўтказилди. 

 

       Шундан сўнг тумандаги иқтидорли, ижодкор ёшлар, Мусиқа ва санъат мактаби тўгараклари ўқитувчи ва ўқувчилари, Маданият бўлими фаоллари, Бандликка кўмаклашиш маркази туман бўлими фаоллари, тадбиркор, ҳунарманд ёшлар иштирокида “Ёш рассомлар ва ҳунармандлар” ижодий кўргазмаси, “Назм ва наво” кечаси ҳамда иш билан банд бўлмаган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ҳам ташкил этилди.

    Тадбирда “Ёшлар келажагимиз” жамғармасидан имтиёзли кредитлар олган тадбиркор ёшлар, фуқаролар йиғинларидан ташриф буюрган тадбиркорлар, ҳунармандлар, иқтидорли, истеъдодли, спортчи ёшлар билан биргаликда, умумтаълим мактабларидаги фан олимпиадалари ғолиблари, сиёсий хуқуқий саводхонлик йўналиши сардорлари, корхона-ташкилотлар фаол ёшлари ва махаллалардаги ҳеч қандай меҳнат фаолияти билан банд бўлмаган ишсиз ёшлар иштирок этишди.   

  

Тадбир давомида “Ёшларга оид давлат сиёсати” қонунчилиги борасида туманда амалга оширилаётган ишлар, ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва гиёҳвандликнинг олдини олиш, уларга яратиб берилаётган имконият ва шарт-шароитлар, тадбиркорликка йўналтириш, тадбиркорларга кредит олишда нималарга эътибор қаратишлари масалалари юзасидан очиқ мулоқот, учрашув ташкил этилди.

   Учрашувда ёшларга вилоят прокурорининг келолмаслик узрли сабабини етказган прокурор ёрдамчиси А.Ашуров ёшлар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувдаги топшириқларидан келиб чиқиб ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифаларни ҳал этиш юзасидан ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратиш, ёшлар томонидан билдирилаётган ҳар қандай муаммо ва таклифларини ўрганиб бориш ва ечими бўйича аниқ ва амалий таклифлар бериши лозимлиги масалаларини қамраб олган ҳолда мазмунли суҳбат ўтказди.

 

 

 

Учрашувни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси У.Рустамов очиб, ёшларни замон билан хамнафас бўлиб қонунчиликда, сиёсатда бўладиган ўзгаришлар ва янгиликлар юзасидан тушунчалар бериш мақсадида ёшлар билан прокурор ўртасида учрашув ташкил этилганини айтиб сўзни вилоят прокурори ёрдамчиси А.Ашуровга берди. А.Ашуров сўзга чиқиб ёшларга яратилган имкониятлар, имтиёзлар, ёшлар орасидаги қонунбузарликлар ва жиноятлар юзасидан гапириб ўтди. Уларнинг турли мавзулардаги саволларига жавоб бериб, ҳамкорликда ҳар қандай муаммоларга ечим топишда прокуратура ходимлари тайёр эканлигини айтиб ўтди. Очиқ мулоқот давомида маърузачи суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, эзгу ташаббуслар, ёшларга қаратилган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида таъкидлаб ўтдилар.

Ҳозирда мухим муаммолардан бири ёшлар ўртасида ўғрилик, ўз жонига қасд қилиш каби ҳолатлар, бундай холатларга фақатгина ёшлар эмас балки биз катталар ҳам сабабчимиз деб айтиб ўтди. Ўзбекистонда ёшларга бериладиган бундай имкониятлар бошқа хеч бир давлатда йўқлиги,  хозирда ёшларга қаратилган эътибор ва кўпгина имкониятлардан фойдаланиш, жамиятга керакли етук фарзандлар бўлиб етишишлари ҳақида гапириб ўтди.

 

 

 

 

 

    Шунингдек, прокурор ўринбосари ўз сўзида туман ёшларига тадбирдан кўзланган мақсад-мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ёшларга етказишдан иборатдир дея гапириб, мухтарам президентимиз ташаббуси билан яратилган алохида имтиёз ва имкониятлар ҳақида гапириб, бу имкониятлардан унумли фойдаланиш ва президентимизнинг ишончини оқлаб жамиятга керакли, интизомли ёшлар бўлиб етишишга ундади.

   Тадбирда туманда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва келгусидаги вазифалар ҳақида сўз юритилди. Эркин, ўзаро мулоқот шаклида ўтган учрашувда ёшларнинг таклиф, истаклари ва муаммолари тингланди. Ёшлар томонидан билдирилган барча таклиф ва мулоҳазалар бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди. “Прокурор ва ёшлар” учрашуви қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олишиб, ҳуқуқий саводҳонлиги ва билимларини янада мустаҳкамлаб олишди. Учрашувда ҳуқуқий онгини ва ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш, сўнгги йилларда Прокуратура соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида 280 нафарга яқин корхона, ташкилот фаоллари ҳамда туман ёшлари иштирок этди.

“Ёшларга оид давлат сиёсати қандай амалга ошириляпти, қандай муаммолар бор, уларни қандай ҳал қилишимиз керак?” каби мулоҳазалар ўртага ташланди, ушбу саволлар муҳокамалар марказида бўлар экан, ёшларнинг мулоҳазалари - таклифлари тингланди. Ёшлар томонидан билдирилган таклифлар, саволлар инобатга олиниб, улар юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

    Хусусан, тадбир якунида “Прокурор ва ёшлар учрашуви”ни тез-тез ташкил этиладиган бўлди ва бундан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишдан иборат эканлиги, ҳамда ёшларга прокуратура органларининг эшиги ҳар доим очиқ эканлиги яна бир бор алохида таъкидланди.

  

Фаол ёшларимиздан 5-умумтаълим мактаби ўқувчиси С.Туймуродова ўз вақтини аямай келганлиги, ёшлар билан мароқли суҳбат ўтказганлиги учун прокуратура ходимларига, ташкилотчиларга ёшлар номидан ўз миннатдорчилигини билдирди, шунингдек 11-умумтаълим мактаби ёшлар етакчиси Ж.Баҳромов сўзга чиқиб, ўзининг шеърларидан ўқиб берди ҳамда вилоят прокурори ўринбосарига ўз шеърий китобини совға қилди. Прокурор ўринбосари ҳам ўз навбатида бу ижодкорга бир қанча  бадиий  китоблар жамланмасини тақдим этди.

Учрашув якунида, кўзга кўринган ютуқларга эришган, фан олимпиадалари ва турли халқаро спорт мусобақалари совриндорлари бўлган ҳамда ёшлар ташкилотларида фаол иштирок этаётган Мирзачўл туманининг бир гуруҳ ёшларига вилоят прокурорининг эсдалик совғалари ҳамда туманда ташкил этилган касб-ҳунар ўқитиш марказлари битирувчиларига сертификатлар топширилди.

                                                

     Ёшлар билан учрашувлар мунтазам ўтказиб борилади. Бизни кузатишда давом этинг.

 

 

                                                         Мирзачўл туман Ахборот матбуот хизмати.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар