Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Эзгулик ва дўстлик куйчиси

Эзгулик ва дўстлик куйчиси

31 январь 2020 йил
195
0

      Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасидаги ўзаро дўстлик, ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилаётган бугунги кунларда буюк маърифатпарвар шоир ва мутафаккир, эзгулик ва дўстлик куйчиси, қозоқ Мумтоз адабиётининг йирик вакили Абай (Ибраҳим)Қонанбоевнинг 175 йиллигига бағишланган тадбирлар миллатлараро маданий алоқаларни кучайтириш, миллий маданиятлар ютуғини кенг тарғиб этиш, ёшларни байналмилал дўстлик руҳида тарбиялашнинг муҳим воситаси эканлигини инобатга олиб бугунги кунда республикамизнинг барча жойларида бўлгани каби бизнинг Мирзачўл туманимизда ҳам жуда кўтаринки рухда бўлиб ўтмоқда. Жорий йилнинг 31-январ куни туман ХТБ га қарашли 2-умумтаълим мактабида  халқларимиз маданияти ривожига катта ҳисса қўшган ижодкор, буюк маърифатпарвар шоир ва мутафаккир, халқлар дўстлигининг оташин куйчиси Абай Қонанбоевнинг 175 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

 

           Тадбирга туман Прокурори ўринбосари I-даражали юрист Ш.Матжонов, Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б.Эсанов, ХТБ юристи   Ш.Давлетов, ХТБ маънавий-марифий ишлар бўйича шўбаси раҳбари Ж.Ҳамроев, туман ИИБ ҲООГ Мустақиллик МФЙ профилактика инспектори капитан И.Бориевлар ёшларга, йиғилганларга билан бизнинг Мирзачўл аҳлининг санъатга, ижодкорларга, хусусан, Абай ҳаёти ва ижодига қизиқиши катта эканлиги тўғрисида гапириб, муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, Абай Қўнонбоевнинг шарафли номи ва бой ижодий мероси нафақат қозоқ халқи, айни пайтда, бутун туркий халқлар, жумладан, ўзбек халқининг ҳам қалбида безавол яшаб келаётганлигини, Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилаётган бугунги кунда Абай Қўнонбоев сингари улуғ алломаларнинг ўлмас мероси халқларимиз учун янада муҳим маъно ва аҳамият касб этиши тўғрисида алохида эътироф этиб ўтдилар.

 

Буюк шоир ва адибнинг умуминсоний қадриятлар ва меҳр-оқибат туйғулари юксак пардаларда тараннум этилган етук бадиий асарлари, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолияти билан ёшларни таништириш мақсадида фаол ўқувчилар томонидан Абайнинг болалиги, ҳаёти ва ижодий  фаолияти  тўғрисида турли саҳна кўринишлари, Абай ёзган ва басталаган куй-қўшиқлари   маҳорат билан ижро этилди. Ёш авлодларга насиҳатлари ва асарларидан парчалар келтирилди.

 

 

 

                                    Мирзачўл туман Ахборот Матбуот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар