Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

“Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

10 февраль 2020 йил
205
0

      Жорий йилнинг 10 февраль куни Мирзачўл туман Ўзбек-қозоқ маданият маркази фаоллар залида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан прокуратура фаоллари, бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида  “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир давомида “Ёшларга оид давлат сиёсати” қонунчилиги борасида туманда амалга оширилаётган ишлар, ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва гиёҳвандликнинг олдини олиш, уларга яратиб берилаётган имконият ва шарт-шароитлар, тадбиркорликка йўналтириш, тадбиркорларга кредит олишда нималарга эътибор қаратишлари масалалари юзасидан очиқ мулоқот, учрашув ташкил этилди.

 

      Учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифаларни ҳал этиш юзасидан ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратиш, ёшлар томонидан билдирилаётган ҳар қандай муаммо ва таклифларини ўрганиб бориш ва ечими бўйича аниқ ва амалий таклифлар бериши лозимлиги масалаларини қамраб олган ҳолда мазмунли суҳбат ўтказилди. Учрашувни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси У.Рустамов очиб, ёшларни замон билан хамнафас бўлиб қонунчиликда, сиёсатда бўладиган ўзгаришлар ва янгиликлар юзасидан тушунчалар бериш мақсадида ёшлар билан прокурор ўртасида учрашув ташкил этилганини айтиб сўзни туманимиз прокурори У.Неъматовичга берди. Прокурор ёшларга яратилган имкониятлар, имтиёзлар, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, эзгу ташаббуслар, ёшларга қаратилган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида таъкидлаб ўтдилар.

 

       Ҳозирда мухим муаммолардан бири ёшлар ўртасида ўғрилик, ўз жонига қасд қилиш каби ҳолатлар, бундай холатларга фақатгина ёшлар эмас балки биз катталар ҳам сабабчимиз деб айтиб ўтди. Ўзбекистонда ёшларга бериладиган бундай имкониятлар бошқа хеч бир давлатда йўқлиги,  хозирда ёшларга қаратилган эътибор ва кўпгина имкониятлардан фойдаланиш, жамиятга керакли етук фарзандлар бўлиб етишишлари ҳақида гапириб ўтди. Тадбир якунида бир қанча фаол ёшларга туман прокурорининг фахрий ёрлиқ ва бадиий китоблар эсдалик совғалари топширилди. Тадбир туман Маданият уйи жамоасининг ажойиб бадиий чиқишлари билан якунланди.

 

 

                                 Мирзачўл туман Ахборот матбуот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар