Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ватанга хизмат-муқаддас бурч

Ватанга хизмат-муқаддас бурч

14 февраль 2020 йил
173
0

Ватанга хизмат-муқаддас бурч

       Ватан азиз… Унинг ҳар қарич тупроғи муқаддас. Уни асраш, унинг ҳар бир қаричини авайлаш мана шу масканда туғилган инсон учун ҳамда мазкур гўшада униб ўсган, ҳавосидан нафас олган инсоният учун масъулиятли вазифадир.

     Юртимизда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида Ватанимиз ҳимоячиларига алоҳида эътибор қаратиш, уларнинг ҳарбий салоҳиятини ошириш ва албатта Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш, мустақилликни асраб-авайлаш муқаддас бурч эканлигини ёшлар онгига чуқурроқ сингдириш мақсадида турли тадбирлар ташкиллаштиришга алохида эътибор қаратилди.

      Мана шу мақсадларни амалга оширишда фаол кўмакчи бўлиб келаётган Ўзбекистон  “Veteran” жангчи фахрийлари ва ногиронлари бирлашмаси туман бўлимлари томонидан бу йил 1989 йил 15 феврал Афғонистонда экстремизмга қарши ҳарбий ҳаракатларнинг тугатилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ўзбекистон “Veteran” бирлашмаси ташкил топганлигининг 26 йиллиги кенг нишонланиб келинмоқда.

Барча жойларда бўлгани каби бизнинг кўп миллатли Мирзачўл туманимизда ҳам ушбу бирлашманинг туман бўлими фаоллари томонидан жорий йилнинг 14 февраль куни байрам дастурлари бўлиб ўтди.

Тадбир туманимизда муҳташам қад ростлаган мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш маросимидан бошланди.  Бир гурух Афғон уруши қатнашчилари, фахрийлар ва туман фаоллари, ёшлар билан биргаликда  бир зумга ўтганлар хотирасини ёдига сукут сақлашди. Маросимда сўзга чиққан туман ҳокимининг ўринбосари Х.Ўроқбоев, туман ХДП раиси Қ.Абдуқодиров, туман Мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими вакиллари туман жангчи фахрийларини байрам билан муборакбод этиб, элу-юрт ва ёш авлод олдидаги хизматларини эътироф этиб ўтдилар.  

 

        Шунингдек,  Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясининг 25 йиллик юбилейи муносабати билан қўшма тадбир ушбу маросимнинг узвий давоми сифатида Алпомиш кураш саройида туман Болалар ўсмирлар спорт мактаби билан биргаликда Юнон рум кураши бўйича туман мактаб ўқувчилари ўртасида Хотира турнири туман биринчилиги бўлиб ўтди. Биринчиликда фаол иштирок этган спортчи ёшлар ҳамда ғолиблар Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясининг ва туман жангчи-фахрий ва ногиронлари бўлимининг фахрий ёрлиқлари, бир қатор ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

    Бир қатор фахрийлар билан суҳбатлашиб, айни дамда кечираётган дил туғёнлари билан ўртоқлашай деб секин суҳбатга тортдим:

  А.Ўлжаев-бирлашманинг туман бўлими раиси:- “ Афғонистонда 1979 йилдан 1989 йилгача бўлиб ўтган сафарбарлик давомида ҳарбийларимиз жуда фаоллик билан, жонкуярлик билан не-не заҳматларни, не-не жанггу жадалларни бошдан ўтказиб, қанчаси ўша жанг майдонларида қолиб, қанчаси ногирон бўлиб қайтиб, соғ қайтгани ҳам ўша машъум кунлар хотираси билан яшаб ўтаётгани бу аччиқ аламларни ҳеч кимга раво кўрмаслигимни айтиб ўтмоқчиман, ёшларимиздан тинч кунларнинг қадрига етиб, имконият ва яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, катта мақсадларни олдига қўйиб, дадил ва шахдам олға интилиб яшашларини, она Ватанни кўз қорачиғидай асраб авайлашларини, фақат тинч ва фаровон юрт учун хизмат қилишларини тилак билидириб қоламан.

   П.Байзаков-бирлашма фаоли:-“Биз қайси масканда, қайси таълим муассасасида, ё махаллада бўлмайлик, инсонларга, ёшларга қарата сўзимиз битта: “Тинчликни асранг, қадрига етинг, шукроналикни кўпайтиринг, ўқинг, изланинг, ёмон иллатлардан узоқ юриб, яхши сифатларга урғу беринг, китоб ўқинг, инсонда рухий юксалиш бор жойда урушларга, аламларга, ҳасратларга ўрин қолмайди, маънавиятли, маърифатли инсон Ватан корига ярайди, ўзини, миллатини хор қилиб қўймайди”.

  З.Усманов- бирлашма фаоли, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси туман бўлими раиси:-“Бизнинг партиямиз ва бирлашманинг туман бўлими, туман Мудофаа бўлими, Ички ишлар бўлими, Ёшлар иттифоқи Мирзачўл туман Кенгаши, туман Халқ таълими бўлими, туман Мактабгача таълим ташкилотлари  билан биргаликда, элу-юрт, ёшлар эзгу мақсадларини, манфаатларини шиор қилган ҳолда улар билан учрашувлар ташкил қилиб, ўз фикр-мулоҳазаларимиз билан ўртоқлашиб, Афғонистонда кечган оғир даврларимизни эслаш билан биргаликда, ушбу хотираларнинг мангу тарихга айланишини, дунёда тинчлик деб аталмиш неъматнинг абадий бўлишини, тўкинлик ва фаровонлик юртимизнинг салоҳиятини янада юксалтиришини, мангу жаннат юрт, ободликка тимсол юрт бўлиб, байроғини мангу ҳилпиратишни келажак авлод олдидаги энг долзарб вазифалардан бири эканлигини  таъкидлаб ўтмоқдамиз”.

 Шу ўринда, ёшларимиз ўртасида ватанпарварликни тарғиб қилиш, тинчликнинг қадрига етиш туйғуларини кучайтириш, турли хил ёт ғоя ва иллатларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар, амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтмасак иложимиз йўқ, фаолларимиз нафақат барча таълим муассасалари, балки мактабгача таълим ташкилотларидаги жажжи болажонларимиз қалбига ватанпарварлик уруғини экишда ҳам бугун жонбозлик кўрсатмоқдалар.

                                                     Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар