Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туманида сектор раҳбарларининг ёшлар сиёсати сохасида хисоботи тингланди.

Мирзачўл туманида сектор раҳбарларининг ёшлар сиёсати сохасида хисоботи тингланди.

17 февраль 2021 йил
57
0

Мирзачўл туманида ҳам ёшлар муаммоларини тинглаш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, жумладан, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга тадбиркорлик фаолиятларини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги соҳасига жалб қилиш бўйича бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.

  

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан ёшлар соҳасига жиддий эътибор қаратган ҳолда барча маҳалла ва қишлоқларда ёшлар билан сайёр қабул ва учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг ўз мақсад ва интилишлари йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга кўмаклашилмоқда.

Бугун тумандаги "IT-Park" ёшлар марказида сектор раҳбарларининг туманда ёшлар сиёсати борасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар хусусидаги ахборотига бағишланган учрашуви ташкил этилди.

 

Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, секторлар, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар ёшлар бўйича маъсуллари, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлар билан раҳбарларга мурожаат қилишиб, батафсил жавоблар олдилар.

 

 

Мирзачўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар