Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » 64 катакка жо бўлган ҳикмат

64 катакка жо бўлган ҳикмат

18 февраль 2020 йил
168
0

     Жорий йилнинг 18 февраль куни 1-умумтаълим мактаби спорт залида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Мирзачўл туман Кенгаши, туман Халқ таълими бўлими, Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши, мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда  “Ёшлар шахмат тахтаси” республика турнирининг Мирзачўл туман босқичи ўтказилди.

   Биз “Ёшлар шахмат тахтаси” мусобақаси орқали бўлажак халқаро гроссмейстерларни аниқлашни, уларни янада қўллаб-қувватлашни мақсад қилганмиз дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси У.Рустамов  тадбирни очиб берар экан, ўз сўзида ёшларни спорт бўйича қизиқишларини ошириш, ёшлар соғлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлод тарбиялашнинг устивор йуналишларини амалга ошириш ҳақида гапириб, тадбирдан кўзланган мақсад ва вазифаларга тўхталиб ўтди.

     Кун тартибидаги масала юзасидан Мирзачўл туман ХТБ жисмони тарбия ва спорт услубчиси Ф.Қоржабов сўзга чиқиб спорт авваламбор  инсонни соғлом, ақлини баркамол, зеҳнини жисмонан бақувват қилиб   тарбиялайди. Шахмат спорти бўйича ҳам жуда катта натижаларга эришмоқда. Сиз ёшларга ҳам шу каби жаҳон мусобоқаларида ғолибликни қўлга киритишларингизни тилаб бунданда катта натижалар ва ютуқлар сизларни кутмоқда деб иштирокчиларга ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

     Шу ўринда олтмиш тўрт катак ичида кечадиган шахмат ўйинларида нафақат спорт ва санъат, балки фалсафа, мантиқ, ҳисоб илмлари ҳам ўзаро жамланиб, ажиб уйғунлик касб этишини таъкидлаш жоиз. Давомли мантиқий фикрлашни ривожлантирувчи интеллектуал ўйинлар ичида энг асосийси ва мураккаби, мукаммали бўлган шахмат билан бугунги кунда дунёда 500 миллиондан ортиқ киши шуғулланаётгани ҳам бежиз эмас, албатта.
Шахмат ўйинларда инсон тафаккури нечоғли беқиёс қудратга эга эканлиги такрор ва такрор намоён бўлаверади.

“Ёшлар шахмат тахтаси” вилоят, Республика мусобақаларига тайёрлаш мақсад қилиб олиниб, мусобақада тумандаги 20 та мактабдан  низомда белгиланган ёш тоифалари бўйича 6 нафар ўғил 6 нафар қиз жами 150 нафардан зиёд ёшлар иштирок этишди.

     Мусобақа шахсий таркибида вилоят босқичига қуйидаги ёшлар йўлланма олдилар.  Ўғил болалар ўртасида 7 ёшгача 11 мактаб ўқувчиси Ҳусанов Баҳодир, 9 ёшгача 5 мактаб ўқувчиси Турдимуродов Диёр, 11 ёшгача 5 мактаб ўқувчиси Мавлонов Ислом, 13 ёшгача 16-мактаб ўқувчиси Ҳамроев Юсуф, 15 ёшгача 18-мактаб ўқувчиси Исломов Жаҳонгир ва 19 ёшгача 13-мактаб ўқувчиси Қаршибоев Нодир мусобақада белгиланган ёш тоифаси бўйича 1-ўринни эгалладилар.

      Қизлар ўртасида 9 ёшгача 5 мактаб ўқувчиси Тиловова Севинч, 11 ёшгача 5 мактаб ўқувчиси Очилова Умида, 13 ёшгача 12 мактаб ўқувчиси Маматқулова Гулноза, 15 ёшгача 2 мактаб ўқувчиси Ҳакимова Фотима, 19 ёшгача 2 мактаб ўқувчиси Тоҳирова Мафтуналар мусобақада белгиланган ёш тоифаси бўйича 1 ўринни эгалладилар. Шунингдек мусобақада белгиланган ёш тоифалари бўйича 2-ўрин, 3-ўрин сохиблари ҳам аниқланиб, рағбатлантирилди.

                                          Мирзачўл туман ахборот матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар