Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил килинди.

Аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил килинди.

22 февраль 2021 йил
37
0

Мирзачўл туманида 2021 йилнинг 2 ойи давомида туман саноати кўрсаткичлари, аҳоли бандлиги ва бу борада истиқболдаги режалар хусусида аҳоли ва тадбиркорлар, корхона ва ташкилотлар рахбарлари, маъсуллари билан очиқ мулоқот ташкил килинди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон фармонидан келиб чиқиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инвеститсия ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланган.

Шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни йиғиш харажатларини камайтириш, масофавий назоратни кенг жорий этиш ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишни таъминлайдиган солиқ маъмуриятчилиги сифати ва самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида республиканинг экспорт салоҳияти ўсишини, тўғридан-тўғри хорижий инвеститсияларни фаол жалб этишни ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорда рақобатбардошлигини оширишни рағбатлантирадиган валютани тартибга солишнинг ва валюталар курси сиёсатининг илғор бозор механизмларини жорий этишга, тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан қисқа муддатли текширишларни тайинлаш ва ўтказишнинг аниқ ҳуқуқий асослари ҳамда мезонларини назарда тутган ҳолда қонун ҳужжатларини янада такомиллаштирилди. Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Мирзачўл туманида 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 836 тани ташкил қилиб, шундан 757 таси ёки 90,6 фоиз фаолият кўрсатмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 206 та (24,6 %), савдо 148 та (17,7 %), саноат 130 та (15,6 %) ва қурилиш 52 та (6,2 %) соҳаларига тўғри келади.

Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг – 9,6 фоизи давлат мулкини ташкил этиб, қолган – 90,4 фоизи нодавлат мулки шаклидаги корхоналар, шундан 27,8 фоизи хусусий корхоналар, – 0,5 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, – 62,1 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри келди.

2020 йил январь-декабрь ойларида жами 201 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган (шундан кичик бизнес субъектлари 195 та).

Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги рўйхатга олинган корхоналар ва ташкилотларнинг 33,8 фоизи қишлоқ,  ўрмон ва балиқ хўжалиги, 23,4 фоизи саноат, 21,4 фоизи савдо ва 4,0 фоизи қурилиш соҳаларига тўғри келади.

Ҳисобот даврида 17 та корхоналар ва ташкилотлар фаолияти тугатилган.

Шунингдек, 2020 йил январь-декабрь ойларида янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сони 195 тани ташкил этади. Ўз навбатида фаолиятини тугатган кичик бизнес субъектлари сони 14 тани (жамига нисбатан 3,7 фоиз) ташкил этмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми қишлоқ ва ўрмон хўжалиги  – 205 та (30,5 %), савдо – 148 та (22,0 %), саноат – 129 та (19,2 %) ҳамда қурилиш – 51 та (7,6 %) соҳаларига тўғри келади.

Жиззах вилоятида 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига рўйхатга олинган чет эл инвестицияси киритилган корхоналар сони 208 тани ташкил қилиб, Мирзачўл  туманида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 4 тани ташкил этади, Мирзачўл туманида жами 45 та оилавий корхона рўйхатдан ўтди.

Хусусан, туманда Саноат корхоналари фаолияти, уларда 100 дан ортиқ доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилганлиги айтиб ўтилди. Бугунги кундаги тадбиркорларнинг фаолиятидаги ютуқлари, аҳоли бандлигини таъминлаш ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда мавжуд техника-технологиялардан унумли фойдаланиш, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш масалаларида фикр юритилди.

Шунингдек, ушбу мулоқот давомида Мирзачўл туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Х.Бегиев ҳамда тумандаги тижорат банклари раҳбарлари Фарғона вилоятида саноат корхоналарининг ривожланиши, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиниши ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш учун Фарғона вилоятига ташрифлари юзасидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан қисқача таништириб ўтдилар.

 Мирзачўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар