Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туманида йилига 12 минг дона шифер ишлаб чиқарадиган корхона қурилади

Мирзачўл туманида йилига 12 минг дона шифер ишлаб чиқарадиган корхона қурилади

24 февраль 2021 йил
24
0

2021 йил Жиззах вилоятида умумий қиймати 6,4 трлн сўмлик 33 та лойиҳа амалга оширилади ва 1 966 та янги иш ўрни яратилади. Мазкур лойиҳалар ташаббускорлар маблағи, банк кредити ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилади.

Хусусан, «Ming Yuan Silu Industry CO Ltd» МЧЖ ХКда умумий қиймати 83 млн доллар ва йиллик қуввати 8 миллион квадрат метр бўлган ултра юпқа ойна ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Натижада янги турдаги маҳсулот тайёрлаш билан бирга, қўшимча 80 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Мирзачўл туманида эса «Next group story» жамияти томонидан умумий қиймати 14,1 млрд сўм бўлган инвестиция лойиҳаси амалга татбиқ этилиши эвазига корхона йилига 12 минг дона шифер ишлаб чиқариш имконига эга бўлади.

Жиззах вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар