Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44

Ташаббус

22 февраль 2020 йил
255
0

     Қиз бола оила кўрки, қиз бола гул, унинг тасаввури ва оқилалиги асносида яратилган безаклар ҳеч кимни ажаблантирмай қолмайди.

      Жорий йилнинг 22 февраль куни 10-умумтаълим мактаби фаоллар залида мактаб технология фан ўқитувчиси Сохиба Акрамова томонидан мактабнинг 7-8-9-10-11-синф ўқувчи қизлари ўртасида “Мактабимиз маликаси” кўрик-танловининг дастлабки босқичи ташкил қилинди.

    Ушбу янги лойиҳа мактаб ўқувчилари томонидан жуда қизғин иштиёқ билан кутиб олинди. Ҳар бир синфдан ўз ҳоҳиши билан 2 нафар қизлар ўз синфлари ва мактаб маликалиги нишонига рақобатлашишди. Тадбирда даставвал бутун ҳар бир синф қизлари тўлиқ қамраб олинди. Технология фани ҳақида жуда кўп маълумотлар бўйича ишлашди. 1-шартда мактаб маликалигига танланган қизлар ўзларининг номига хос таништирув тақдим этдилар. 2-шартда технология фан ўқитувчиси томонидан тузилган тест саволларига жавоб беришди ва фан бўйича шу кунгача олган билимлари синовдан ўтказилди.  3-шарт сервис хизматининг озиқ овқатга ишлов бериш бўлимига муроджаат қилган ҳолда яхна газак тайёрлаш ноанъанавий усулда ўз фантазияларига асосан безатишди. 7-8 синфларга бу мустақил иш ҳисобланади, 9-10-11 синфларга эса мураккаброқ яхна газак тайёрлаш ва карвин санъати ёрдамида безатиш шарти қўйилди. 4-шарт ўқувчи қизлар ўз қўл меҳнатларини ишга солган ҳолда совғалар тайёрлашди.

Ушбу 1-турда 7-8 синф ўқувчилари ўртасида 1-ўринни Умида Ражабова. 2-ўринни Зайнаб Саидмуродова, 3-ўринни Абдухолиқова Чарос қўлга киритди. Фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчиларга фан ўқитувчиси С.Акрамова томонидан эсдалик совғалари ва мактаб маъмуриятининг диплом ҳамда фахрий ёрлиқлари топширилди. Мактаб маликалиги тожини тантанали равишда У. Ражабовага тақдим қилинди. Мазмун-моҳияти жиҳатида айнан ҳозирги замонга мос бўлган, қизларимизнинг эпчиллигини, пазандалигини, орасталигини янада оммалаштиришга, ривожлантиришга, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган бу лойиҳани туманда оммалаштирса арзийди.

Зеро, ҳар бир оилада ҳар жиҳатдан ҳар бир ишга моҳирона ёндошадиган, қўллари гул, чевар, пазанда қизларимиз, бунёдкор, яратувчанликка интилувчан қизларимиз ҳаёт остонасида ўз ўрнини топиб кета оладиган қилиб тарбия бериш ҳар бир устознинг, ҳар бир ота-онанинг энг эзгу вазифаларидан биридир.

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар