Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ташаббусни қўлга ол, енгилмас кучли сардор!

Ташаббусни қўлга ол, енгилмас кучли сардор!

28 февраль 2020 йил
201
0

         Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Мирзачўл туман Кенгаши томонидан туман ХТБ, Мусиқа ва санъат мактаби, туман Ахборот кутубхона маркази, туман Маданият бўлими билан биргаликда 1-умумтаълим мактаби фаоллар залида ўтказилган “Камалак” болалар ташкилотининг умумтаълим мактабларидаги синф Сардорлари Кенгаши ўртасида “Энг намунали Сардорлар Кенгаши” танловининг туман босқичи том маънода мактаблардаги “Камалак” болалар ташкилоти Сардорлар Кенгаши фаолиятига бўлган эътибор қанчалик даражада эканлигини кўрсатиб берди десам янглишмайман. Зеро танловдаги энг фаол чиқишлар 1, 5, 13, 16, 11, 10, 18, 12, 20, 9, 4, 6 мактаблардаги Синф сардорлар Кенгашлари томонидан алохида эътирофга молик саҳналар бўлган бўлганлиги билан жаралиб турди.

       Айниқса, 13-умумтаълим мактабининг Гулбаҳор Эшонқулова бошчилигида тайёргарлик кўрган 4 “а”-синф Сардорлар Кенгаши жамоасининг миттигина болажонларининг шилдираган зилол сувдай жарангдор овозлари, тоза қоғоздай оппоқ қалблари, миттигина жуссалари билан катта катта лойиҳаларни кўтариб чиққантиги, савол-жавобларга теран фикр, зукко ақл билан жавоб беришлари бизни анча сергаклантирди. Бу жажжи жамоа томонидан  “Кичкина деманг бизни, кўтариб урамиз сизни” деган мақолнинг амалий исбот топишига, барча умумтаълим мактабларининг катта-катта жамоалари устидан ғолиб чиқишига албатта устозининг алохида ўрни бор. Гулбаҳор опа 30 йиллик педагогик стажга эга, 13-умумтаълим мактабида 10 йилдан буён самарали фаолият олиб боради. Дарсларини оммалаштириб, турли тадбирлар ташкиллаштиришда, болаларнинг билими билан бирга ташаббускорлигини, иқтидорини, интилувчанлигини, маҳоратини оширишга қаратилган мусобақалар ва ўйинларни қизғин олиб бориши натижасида болаларнинг дарсларга қизиқиши тобора ортиб бораётгани устознинг ўз вазифасига маъсулият билан ёндошаётганлигининг эътирофидир.

13-мактаб жамоасининг чиқишлари барча ҳакамлар ва йиғилганларнинг диққат эътиборини тортганлигидан, барчани ҳайратда қолдирганлигидан айнан шу жамоа мисолида ушбу тадбирни баҳоли қудрат ёритишга аҳд қилдик. Танловнинг биринчи шарти “Бу бизнинг фаолият” шартида 13-умумтаълим мактабининг синф Сардорлар Кенгаши жамоаси фаол аъзолари М.Алижонова, С.Абдуллаева, А.Мамаражабов, Н.Абдураззоқова, Ш.Акрамжонов, Д.Примқулова, З.Абдувоитова, М.Қаҳҳорова, Д.Рисбоевалар ўзларининг фаолиятини кенг ва чиройли ёритиб беришди, айниқса мактабдаги фаолиятидан ажойиб саҳналар, 5 ташаббус бўйича тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш этиб, залда ўтирганларнинг қалбини жунбушга келтирди. “Бизнинг имкониятларимиз” деб номланган танловнинг лойиҳалар шартида ҳам ушбу мактаб ўқувчиларининг астойдил тайёргарлик кўрганликлари ва устунликлари сезилиб турди. Мактабларда айнан ҳозирги Ёшлар иттифоқининг энг ночор, эътибордан четда қолаётган синф Сардорлари бўғинининг фаолиятини илғор йўлга қўйиш, тартиб, интизомига, юриш-туришига, озодалигига баҳо берадиган мониторинг шакллантириш тўғрисидаги лойиҳа таклифи билан чиқишганлиги,  уларнинг “Ташаббусни қўлга ол, енгилмас кучли сардор!” шиори остидаги ушбу лойиҳаси бугунги кунда айнан сардорлар ўртасидаги долзарб бўлган юзага келадиган муаммоларнинг олдини олишига ҳисса қўшишига амин бўлдик. “Интеллектуал  ринг” савол-жавоб шартида ҳам 10 тадан 9 та саволга жавоб бериб, бу синфда ўқувчиларнинг билим олиши, таълим сифатининг юқори эканлиги намоён бўлди. Танлов юқори кайфиятда ва қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди. Қизиғи,  барча рақиб жамоалардаги ака-опалари ушбу жамоани олқишлар садолари остида қўллаб-қувватлаб турди.

        Шунингдек, 16, 11, 5, 10 ва тадбирда фаол иштирок этган барча юқорида номлари санаб ўтилган мактаблар маъмурияти ва фаолларининг ушбу тадбирга, Президентимиз томонидан илгари сурилаётган ёшлар сиёсатига, ёшлар сохасидаги ҳар бир ташаббусларига қанчалик даражада эътибор билан ёндошаётганлигини изоҳга ҳожат қолдирмай исботлаётганлиги ўринлидир. Биз барча ҳамкор ташкилотлар ва таълим муассасалари раҳбариятига ўз ўрнида алохида миннатдорчилик йўллаб қоламиз.

Барчамизга энг муҳим томони, Энг намунали сардорлар Кенгаши танловининг савол-жавоб шартида айнан ёшларимизга, яъни бўлажак раҳбарларимизга ижтимоий-сиёсий, география, тарих, адабиёт, чет тиллари ва ёшлар сиёсатига оид сўроқлар берилиши ва бунга сардорларимизнинг қандай жавобга тайёрлиги ҳар бир таълим муассасасининг, ёки боланинг таълимга қай тарзда ёндошаётганлиги, юртимиздаги ижтимоий-сиёсий жараёнлардан қанчалик хабардорлиги, олаётган билимларини қандай ўзлаштираётганлигини синовдан ўтказиш билан аҳамиятли.

    Зеро, “Сардорлар Кенгаши” аъзоларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тенгдошлари билан ишлаш кўникмасини, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини, ташаббускорлик ва етакчилик қобилиятини юксалтириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш  ушбу танловнинг бош мезони экан, бу мақсаддан оғишмаган ҳолда бизнинг Мирзачўл туманимиздан ҳам ҳар томонлама баркамол авлоднинг униб-ўсишига, бугунги кунда ёшлар ва болаларнинг чин маънода билимлар майдонида камол топишига, истеъдодларини аниқлаб ўстиришга ўз ҳиссамизни қўшиш ҳар биримизга улуғ шараф бағишлайди, уларнинг эртанги ҳар қандай ютуғи билан эртага фахрланиш туйғусини уйғотади.

                                                       Мирзачўл туман Ахборот матбуот хизмати  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар