Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ёшларнинг муаммолари билан бирга таклиф-мулоҳазалари ҳам тингланди

Ёшларнинг муаммолари билан бирга таклиф-мулоҳазалари ҳам тингланди

27 февраль 2020 йил
168
0

   Жорий йилнинг 27-феврал куни Мирзачўл тумани ХТБ га қарашли 6-умумтаълим мактаби фаоллар залида "Хоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Мирзачўл тумани хокими К.А.Холмуродов, 4-сектор раҳбари З.Т.Сайдавов ва Мирзачўл тумани Ёшлар иттифоқи кенгаш райиси У.Р.Рустамов ва туманидаги ташкилот раҳбарлари ва Мирзачўл тумани Тошкент ҚФЙ ёшлари иштирок этишди.

   Тадбирда ёшларнинг муаммолари билан бирга таклиф ва фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди. Хусусан, ёшларнинг иш ва ўқиш шароитларини яхшилашга доир 13 таклиф рўйхатга олинди. Тумандаги 6-сонли умумтаълим мактабини мусиқа фани бўйича мутахассис билан таъминлаш юзасидан мурожаат ҳам тегишли мутасаддиларга ҳал этиш учун бириктирилди.

   Учрашувда туман ҳокими К.А.Холмуродов ҳамда Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, тўртинчи сектор раҳбари Зафар Сайдовов ёш тадбиркорлар билан ҳам мулоқот ўтказди. Кўпчилик ёшларда кичик бизнес ва тадбиркорликка рағбат уйғониб, солиқ идораларининг тадбиркор билан ҳамкорлиги хусусида янада кўпроқ билишга қизиқдилар. 

 

 

 

                    Мирзачўл туман Ахборот матбуот хизмати 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар