Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » МИРЗАЧЎЛ ТУМАНИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ҚУРИЛИШ СОҲАСИДАГИ КЎРСАТГИЧЛАРИ

МИРЗАЧЎЛ ТУМАНИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ҚУРИЛИШ СОҲАСИДАГИ КЎРСАТГИЧЛАРИ

01 апрель 2021 йил
22
0

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2014  йил 7 апрелдаги ПФ-4609- сонли фармони сўнги йилларда Ўзбекистон Республикасида ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, жаҳон амалиётида умум қабул қилинган бизнесни юритиш шароитларини баҳолаш мезонлари тизимини жорий этиш ва шу асосда мамлакатимизнинг халқаро рейтингини янада оширишни таъминлаш бўйича кенг чора-тадбирлар комплекси қабул қилинди.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, кредит олиш, хўжалик низоларини кўриб чиқиш, бизнесни тугатиш жараёнлари сезиларли даражада соддалаштирилди ва арзонлаштирилди. Мулкни рўйхатдан ўтказиш, ер участкаларини ажратиш, қурилишга рухсатномалар бериш, электр тармоқларига уланишда «бир дарча» тамойилларини оммавий жорий этиш бўйича ишлар жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш, максимал даражада қулай инвестиция иқлимини яратиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг очиқ-ойдинлигини ошириш, шу асосда тадбиркорлик фаолиятини юритиш шароитларини тубдан яхшилаш, янги иш жойларини барпо этиш ва иқтисодиётнинг хусусий секторида аҳоли бандлигини ошириш мақсадида туманда бир қатор ишлар амалга оширилди. 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 323,7 млрд. сўмни ёки 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 121,0 фоизни ташкил қилди. Жорий даврда ўзлаштирилган инвестицияларнинг молиялаштириш манбалари асосан корхоналарнинг ўз маблағлари (жами инвестициялар ҳажмига нисбатан 26,2 %), тижорат банклари кредитлари (30,5 %) ҳисобига тўғри келди.

Туманда уй-жой қурилишида жами 22,7 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди ёки жами инвестициялар ҳажмининг 7,0 фоизини ташкил қилди.

Мирзачўл туманида 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида умумий майдони 23,5 минг кв.м.  (2019 йил январь-июнига нисбатан 340,0 фоиз) уй-жой фойдаланишга топширилди. Коммунал қурилишда – 13,2 км сув тармоқлари ва – 2,5 км. газ тармоқлари ишга туширилиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан – 76,3 фоиз сув тармоқлари ва 250,0 фоиз газ тармоқларини ташкил қилди.

2020 йилнинг январь-декабрь ойларида 51,5 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг январь–сентябрига нисбатан
101,4 фоизни ташкил этди.

 

Туман статистика бўлими етакчи мутахасcиси Мардон Эшалиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар