УМРИМ ҚАДАР СЕВГАЙМАН, ЮРТИМ!
Мирзачўл туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 2-умумтаълим мактабида Ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли шоир,таниқли жамоат арбоби,Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси муаллифи, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб, ёшларни маънавий-маърифий руҳда тарбиялаш, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш ҳамда олижаноб инсоний фазилатларни камол топтириш мақсадида "Умрим қадар севгайман, юртим!" номли адабий-бадиий тадбир ўтказилди.
Мактаб ўқувчиларининг Абдулла Орипов шеърларидан ёд айтишлари, "Жаннатга йўл" достони ва "Соҳибқирон" шеърий драмасидан қўйилган саҳна асарлари, куй ва қўшиқлар билан ижро этилган рақслар тадбирга янада файз бағишлади.
Юқори савияда ўтказилган тадбирга ўқувчиларни тайёрлашда, атоқли шоир Абдулла Орипов қолдирган бой адабий меросни янада чуқурроқ ўрганишга ва ёшларга таълим-тарбия беришда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Ф.Сафарова, Ф.Қаюмова ҳамда С.Бегматовалар таълим сифатини ошириш билан бирга дарсдан ташқари бир қатор тўгарак машғулотларини ҳам олиб бормоқда.
Тадбир якунида Мирзачўл туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари ва туман халқ таълими бўлимининг фахрий ёрлиқлари топширилди.
И. Козибаев
Мирзачўл туман халқ таълими бўлими филология фанлари методисти.