Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » “Сен доимо азиз ва муқаддассан аёл”

“Сен доимо азиз ва муқаддассан аёл”

07 март 2020 йил
168
0

      Ҳар йили 8 март куни аёлларга,  оналарга, опа-сингилларимизга   турли туман совғалар олинади. Бу кун аёллар ўзларига оро беришади, совғалар олишади. Йилда бир маротаба гўзал опа-сингилларимиз уй ишларидан  бироз чекинишади, айнан шу куни эркаклар рўзғорнинг енгилдек кўринган ва охири йўқ юмушларини ҳис қилишади…

    Ҳа дарҳақиқат, 8 март хотин-қизлар куни – гўзаллик, нафосат ва латофат байрамидир. Одамлар ушбу байрамни севги, меҳрибонлик ва гўзаллик байрами сифатида нишонлайдилар. Аёлларни, қизларни баҳорга қиёслашади, баҳорни уларга. Гўзаллик, нафосат, янгиланиш, ҳаёт давомийлиги баҳор ва аёл тушунчаларида уйғунлашиб кетади. Бу байрам гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради.

      Мирзачўл туман ҳокимлиги, хотин-қизлар фаоллари бошчилигида 8 март “Халқоро хотин-қизлар байрами” муносабати билан 7 март куни туманимиздаги “Садаф” тантаналар мажмуасида “Сен доимо азиз ва муқаддассан аёл” шиори остида 300 нафар хотинқизлар учун байрам тадбири ташкил этилди.

   Мажмуа биноси олдида анвойи гуллар билан йигит-қизлар ушбу кошонага ташриф буюрган хотин-қизларимизни кутиб олди. Ушбу байрам тадбирига кўп йиллар давомида фидокорона меҳнат билан обрў-эътибор қозонган, ўз қишлоғи, маҳалласи равнақига, тинч ва ободлигига муносиб хисса қўшаётган улуғ онахонларимиз, кам таъминланган, оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган  хотин-қизларимиз, тумандаги фаол аёлларимиз иштирок этишди.

  Байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди. Вилоят бошқармаси ва туман Маданият бўлимларининг истеъдодли санъаткорлари хамда иқтидорли ёшлари, ажойиб раққоса қизлари томонидан ижро этилган куй, қўшиқ ва рақслар тадбирнинг файзига файз қўшди.

  Байрам тадбири иштирокчиларини туман ҳокими К.А.Холмуродов самимий қутлади. сўзга чиқиб, барча аёлларни байрам билан самимий муборакбод этди. Жамиятимиз тизим корхоналарида фаолият олиб бораётган аёлларимизши меҳнатсеварлиги, интилувчанлиги, тиришқоқлиги, вазифаларни масъулият билан ўз вақтида аъло даражада бажаришлари тахсинга сазовор эканлиги таъкидлаб ўтилди. 

  Бугунги кунда туманимиз хотин-қизларининг ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларни жадаллаштиришда, Давлат дастурларининг ижросини таъминлашдаги фаоллиги, инвестицияларни, фан-техника ютуқларини ишлаб чиқаришга татбиқ этишга ҳаракат қилаётганликлари, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол вояга етказишда билим-тажрибаси, маҳоратидан самарали фойдаланган ҳолда фаолият юритаётганлиги алоҳида қайд этилди. Давлатимиз томонидан  оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, хотин-қизларга муносиб турмуш, иш, дам олиш ҳамда болалар тарбияси билан шуғулланиш учун зарур шароитлар яратиш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.

Самимий тилаклар, табриклар, аёлларимизни мадҳ этувчи гўзал куй ва қўшиқлар янгради. Тадбирда сўзга чиққанлар жамиятимиз равнақига ҳисса қўшаётган бир гуруҳ хотин қизларимизга эсдалик совғалари улашдилар.

   Байрам тадбирида давлат ва жамоат ишларида фаол аёлларга туман ҳокимлиги ва ҳомийларнинг эсталик совғалари топширилди.

    Болажонлар, ёшларимиз тарбиясини аёлларсиз тасаввур этиб бўлмайди,- дейди туман ХТБга қарашли 9-мактаб инглиз тили фани ўқитувчиси, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони соҳиби Х.Маматходжаева.- Хотин – қизларнинг жамиятимизда жуда катта мавқега эгалиги бизни жуда илхомлантиради, негаки, биз, аёллар давлатимизнинг ғамхўрлигини ҳар қадамда кўриб, юрак-юрагимиздан ҳис қилиб турибмиз. Байрам арафасида Президентимиз Фармонига мувофиқ, бир гуруҳ юртдошларимиз қаторида давлатимизнинг юксак мукофоти билан тақдирландим. Бу эътибор ва эътирофдан бошим осмонга етди, зиммамдаги масъулиятни янада оширди. Ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашдек шарафли ишда кучи- ғайратимни аямайман.

Чиндан ҳам, аёлларимизнинг оилада тутган ўрни беқиёс. Оқила, гўзал аёллар ўзларининг ғамхўрлиги, меҳрибонлиги, қалби дарёлиги билан оиладаги, қолаверса, бутун жамиятдаги мувозанатни, поклик, ҳалоллик, самимият ва адолат муҳитини сақлаб турадилар.

    Шунингдек, 8-март “Халқоро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан туманимизда турли корхона, ташкилотларда, таълим ва мактабгача таълим муассасаларида ҳам “Аёли қадр топган юрт”, “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл”, “Аёл борки олам мунаввар”, “Жаннат-оналар оёғи остида”, “Қизлар давраси” номли маданий-маърифий тадбирлар ва спорт тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирларда 3500 нафардан зиёд ўқитувчи ва ўқувчилар, хотин-қизлар, ёшлар, опа-сингилларимиз, кекса онажонларимиз, меҳнат фахрийлари иштирок этишди. Жумладан, 1, 2, 5, 9, 10, 12, 17, 19, 20-умумтаълим мактабларида бўлиб ўтган тадбирларда мусиқали чиқишлар, саҳна кўринишлари намойиш этилиб, дилтортар куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди. Байрам муносабати билан аёллар ва ўқувчи қизлар ўртасида спортнинг арқон тортиш, волейбол, баскетбол, шахмат-шашка турлари бўйича спорт муосбақалари ўтказилди. Мусобақанинг волейбол тури бўйича фахрли 1-ўринни 19-мактаб жамоаси, 2-ўринни 15-мактаб жамоаси, ва 3-ўринни 10-мактаб жамоаси эгалладилар. Барча ўтказилган беллашув ва мусобақаларда ғолиблар ва фаол иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

     Зеро, шу ўринда барча таърифу таҳсинларни жам айлаб сизга баён қилсам, бу кўркам заминимизда аёллар, қизлар борки, олам мунаввар, улар борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган хонадонларимизни меҳр-муҳаббат нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир. Аёл азалдан меҳр-шафқат ва садоқат тимсоли бўлиб келган. Аёл деганда кўз ўнгимизда аввало, улуғ ва табаррук она сиймоси гавдаланади. Инсон зоти борки, оламдаги барча яхшилик ва эзгуликларни, ҳаёт сиру-сабоқларини онанинг меҳру-саҳовати туфайли ўрганади. Аёлларни қанча улуғласак, ҳаёт чироғи, умр гули деб эъзозласак, демакки, оилани, Ватанни эъзозлаган, улуғлаган бўламиз. Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони А.Орипов айтганидек:

    Бу ёруғ оламда Ватан биттадир,

    Биттадир дунёда Она деган ном!

                                 Мирзачўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар