Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида туман ҳокимининг 96-сонли Қарори

Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида туман ҳокимининг 96-сонли Қарори

15 февраль 2020 йил
134
0

Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й., 16-сон 197-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2019 йилги техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг
6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан

 ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

  1. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага, техник кўрикни ўтказиш жадвали
    2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда, ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.
  3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар
         -бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)    -икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

  1. Мазкур қарорнинг 4-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги:

биринчи марта - 1 март - 30 июнда;

иккинчи марта - 1 сентябрь - 31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март - 30 июнда;

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 15 февралдан - 31 августга қадар ўтказилсин.

  1. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комисссияси (А.Товбаев)га:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш вазифаси юклатилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
    31 январдаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори
    3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.
  2. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.
  3. Туман ички ишлар бўлими (А.Жалолов) мажбурий техник кўрик якуни тўғрисида туман ҳокимлигига ахборот тақдим этсин.
  4. Ушбу қарор «Мирзачўл овози» газетасида эълон қилинсин ва белгиланган тартибда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  5. Туман ҳокимининг 2019 йил 15 февралдаги 630-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман, ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи А.Жалолов зиммасига юклатилсин.
  7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

  

Туман ҳокими                                        К.Холмуродов

           

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

2020 йил “___” январдаги

“___” -сонли қарорига

1-илова

 

 

 

 

 

 

 

 

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
бўйича туман комиссияси

 ТАРКИБИ

 

1. А.Товбоев

-

Туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, комиссия раиси

комиссия аъзолари:

 

 

2. Ф.Рахматов                         -          Туман ҳокими ўринбосари

3. Қ.Суюнов

-

Туман ИИБ ЙҲХБ инспектори

4. З.Алибоев

-

Туман мудофа ишлари бўлими бошлиғи ўринбосари, майор

 

5.Лавозимга кўра

-

Техник кўрикдан ўтказувчи хўжалик субъекти раҳбари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг
2020 йил “___” февралдаги
 ___-сонли қарорига
2-илова

 

Техник кўрикни  ўтказиш жадвали

Т/р

Корхона ва ташкилотлар номи

Транспорт воситалари сони

Техник кўрикдан ўтказиш куни

Техник кўрикдан ўтказиш жойи

1

Мирзачўл туман ҳокимлиги

7

23.03.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

2

Мирзачўл туман касб хунар коллежи

3

28.03.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

3

“Дўстликнефтбаза”си  Иржар филиали

1

06.03.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

4

“Қишлоқхўжаликкимё” филиали

2

07.04.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

5

Мирзачўл туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси

6

10.04.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

6

Мирзачўлдавсувмахсуспудрат ДУК

12

15.04.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

7

ДТ “Халқ банки” Мирзачўл филиали

1

18.04.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

8

МК “Ватанпарвар” ташкилоти

6

22.04.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

9

Туман молия бўлими

2

26.04.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

10

Ободонлаштириш бошқармаси

6

05.05.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

11

Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси

5

10.05.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

12

Туман Почта бўлими

1

14.05.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

13

Мирзачўл туман электр тармоқлари корхонаси

1

16.05.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

14

“Мирзачўлтумангаз” филиали

3

18.05.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

15

Арнасой сув омбори

19

20.05.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

16

Мирзачўл Агро-иқтисодиёт КҲК

1

22.05.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

17

Мирзачўл СИУ  ва фермер хўжаликлари транспорт воситалари

10

25.05.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

20

Абай СИУ ва фермер хўжаликлари транспорт воситалари

9

28.05.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

19

Тошкент СИУ  ва фермер хўжаликлари транспорт воситалари

15

04.06.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

20

Янгидала СИУ  ва фермер хўжаликлари транспорт воситалари

12

06.06.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

21

Пахтазор СИУ  ва фермер хўжаликлари транспорт воситалари

20

08.06.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

22

Ўзбекистон СИУ  ва фермер хўжаликлари транспорт воситалари

11

10.06.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

23

Мирзачўл туман ҳудудидаги хусусий корхоналарга қарашли  транспорт воситалари

15

12.06.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

24

Шерзод-О МЧЖ

3

22.06.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

25

“Мирзачўлтранс” МЧЖ

19

25.06.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

26

Мирзачўл туманидаги МЧЖларга тегишли транспорт воситалари

18

26.06.-10.06.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

27

Мирзачўл туманидаги деҳқон хўжаликларига тегишли  транспорт воситалари

4

28.06.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

28

Мирзачўл ДСЭНМ

1

04.07.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

29

Мирзачўл автошохбекат МЧЖ

2

06.07.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

30

Мирзачўл қишлоқ хўжалиги таъминот таъмир. Кор.

1

10.07.2020 йил

Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида

 

ЖАМИ

215

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар