Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Спортда чиниққан қизлар!

Спортда чиниққан қизлар!

10 март 2020 йил
150
0

      Олимларимиз таъкидлашича, спорт билан шуғулланиш нафақат жисмоний ҳолатни яхшилайди, балки мия учун ҳам фойдали, реакцияни тезлатади ҳамда тез қарорлар қабул қилиш қобилиятини оширар экан. Спортнинг ҳаётимизда тутган ўрни беқиёс бўлиб у инсоннинг руҳан ва жисмонан етук бўлишида катта аҳамият касб этиши ҳеч кимга сир эмас. Шунингдек у руҳий кучни, чидамлиликни ва натижага йўналганликни чиниқтиришга ўргатиб, яъни спорт зали ташқарисида ҳам қобилиятларимизга ижобий таъсир кўрсатар экан. 

       Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида катталар ва болаларнинг спорт билан шуғулланиши учун турли спорт ўйинлари заллари барпо қилинган.

     Махаллаларда турли оилавий спорт мусобақалар ўтказилиши, махаллалараро спорт мусобақалари фудбол, волебол, кураш ва бошқа миллий ўйинларимиз ташкил қилиниши анъанага айланганлиги ахолининг саломатлигига жуда катта фойда бермоқда.

   Ҳозирда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланаётган ёшларимиз саолматликларини тиклабгина қолмасдан, балки спорт мусобақаларида дунё миқёсида юқори кўрсаткичларга эришиб келмоқдалар. Мисол учун шуни таъкидлашимиз мумкинки, ўзбек йигитлари жаҳон спорт майдонларида турли  спорт мусобақаларида юқори натижалар кўрсатиб, юртимиз байроғини юқори кўтараётган бўлсалар, қизларимиз ҳам асло улардан қолишмаяпти.

       Шу ўринда биз таъкидлаб ўтишни лозим топган бўлардикки, спорт тадбирларида ўзининг баланд-баланд марралари билан туманимиз фахрига фахр қўшиб турган қизларимизнинг эришган ютуқлари ҳақида газетамизнинг мазкур байрам сонида батафсил маълумот бериб ўтмоқчимиз.

     Туманимизда спортнинг шотакан карате тури бўйича бир қанча қизларимиз турли мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда:

 

Жумладан 1 мактаб 9-синф ўқувчиси Кунарбаева Дана спортнинг Шотакан карате тури бўйича Республика биринчилигида 3-ўрин, шу мактаб ўқувчиси Рўзимуродова Севинч 2019 йил Хоразм вилояти биринчилиги 3 ўрин, 18 мактаб ўқувчиси Искандарова Азиза Хоразм вилояти биринчилиги 3 ўрин, 3 мактаб 7-синф ўқувчиси Джорабаева Зулфия жахон чемпионати Японияда бўлиб ўтган 14 жахон чемпионатида Шотокан каратэ-до бўйича катта баҳсларида 2 ўрин, қўмитэ бахсларида 3 ўрин кумуш ва бронза медаллари сохибаси, "Тошкент-опен" республика чемпионатида катта баҳсларида фахрли 2 ўрин, "Нур-султан"опен Казахстанда бўлиб ўтган халқаро мусобақада фахрли 2 ўрин кумуш медал сохибаси бўлганлиги, бу қизларимизнинг ютуқларини санаб адоғига етолмаймиз. Бу қизлар Жахон чемпионати совриндори, олий тоифали мураббий 4-дан қора белбоғ сохиби Нурбаев Мирза Намазович мураббийлигида спортнинг шу тури бўйича мунтазам шуғулланиб келишади.

     Хулоса қилиб айтганда,  спортнинг қанчалик инсонни улуғлаши, юксак марраларга чорлашини юқоридаги натижаларимиз исботлаб турибди.  Айниқса, қизлар учун фойдали ва саломатлигига энг яхши йўл бўлган спортнинг барча  турларига  бизнинг қизлар доимо “лаббай” дейдилар. Спортнинг Шотокан каратэ-до тури бўйича шу бугунгача туманда 5 000 нафарга яқин қизлар, айни бугунги кунда эса Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари сифатида 40 нафардан зиёд, ассотсацияда эса 22 нафар  қизлар шуғулланмоқда. Барча спортчи қизларимизни байрам билан муборакбод этиб, келгусида юксак марраларни забт этишларига тилак билдириб қоламиз.

 

                               Мирзачўл туман Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар