Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ёш чемпионлар билан учрашув

Ёш чемпионлар билан учрашув

28 май 2021 йил
87
0

 Бугун Мирзачўл туман Ўзбек-қозоқ маданият марказида туман ёшларини спортга жалб қилиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшлар орасида учрайдиган салбий иллатлар ва турли хил жиноятчиликларнинг олдини олиш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида спортнинг бокс туридан жаҳон чемпиони Зокиров Жаҳонгир Лазизбек ўғли, Осиё чемпионлари Зокирова Азиза Лазизбек қизи ва Ҳабибуллаева Маҳлиё Моҳиржон қизи иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида туман ҳокими ўринбосари Х.Ўроқбоев, Жиззах вилоят яккакураш спорт турига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директор ўринбосари Ғ.Ҳосилмуродов, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари И.Қулжонов, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Ф.Мусаев, ёшлар ишлари агентлиги туман фаоллари, Ўзбек-қозоқ маданият маркази фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда 200 нафарга яқин спортсевар ёшлар ҳамда мактаб битирувчи ёшлари иштирок этишди. 

Тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга чемпионлардан жавоб олдилар.

 

Тадбир давомида Ўзбек-қозоқ маданият маркази ижодий жамоаси иштирокидаги концерт дастури тадбирга янада файз бағишлади. 


Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар