Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Фориш туманининг “Ухум” маҳалласи туризм маҳалласига айланади

Фориш туманининг “Ухум” маҳалласи туризм маҳалласига айланади

21 июнь 2021 йил
85
0

Фориш туманидаги “Ухум” маҳалласи ўзининг тоза ҳавоси, сўлим табиати, зилол сувлари ва ажойиб тоғ-манзаралари билан нафақат республикамиз, балки дунёнинг энг ривожланган Буюк Британия, Франция, Испания, Германия каби давлатлари экотуризм ихлосмандларининг ҳам диққатини тортмоқда. Шу боис Ухум қишлоғига бу давлатлардан кўплаб экотуризм ихлосмандлари ташриф буюрмоқда.

“Ухум” маҳалласида ташриф буюраётган сайёҳларга хизмат кўрсатадиган бир нечта меҳмон уйлари ташкил этилган. Жорий йилда сайёҳларга хизмат кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида маҳаллада 11 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, 8 та савдо мажмуаси, 3 та кичик турдаги ишлаб чиқариш ва 6 та бошқа турдаги объектлар қурилиб, ишга туширилиши мўлжалланган.

Ушбу ишларнинг ўз вақтида амалга оширилиши сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириб, улар оқимининг кўпайишига хизмат қилади.

Манба:  jizzax.uz

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар