Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » “Адолатли қайнона” танлови Мирзачўл туман босқичи кўтаринки рухда ўтди

“Адолатли қайнона” танлови Мирзачўл туман босқичи кўтаринки рухда ўтди

26 июнь 2021 йил
93
0

Оила ва жамият, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ бой миллий анъаналар, миллий қадриятларнинг илдизларини, аждодларимиз меросини ўрганиш ва оммалаштириш, миллий оилавий тарбияда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш ва унинг оилада уйғунлашувини таъминлаш, ёш авлодда маънавият, маданият, маърифатни янада юксалтирш орқали оилада баркамол авлодни энг самарали, мақбул усулларини излаб топган, келинлар ўртасида адолатни ўрната олган аёл(қайнона)ларнинг бой ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, никоҳнинг муқаддаслигини ёшларга тушунтириш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, соғлом фарзандларни вояга етказиш халқимизга хос миллий қадрият – хотин-қизларни улуғлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашдаги аҳамиятини эътироф этиш, мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳатларнинг амалий натижаларини тарғиб қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, бой ҳаётий тажрибага эга, баркамол авлодни тарбиялашда энг самарали усулларни қўллаб, барчага ибрат бўлган намукнали қайноналар фаолиятини ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб бериш ва уларни рағбатлантириш, Ўзбекистонт Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февраль куни сиёсий партиялар вакиллари учрашувда белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича кенгайтирилган йиғилиш баёни 20-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Адолатли қайнона” танловининг туман босқичи 13-сонли Мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди.

“Адолатли қайнона” Танловнинг мақсади – Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига чуқур сингдириш йўли билан оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, хонадонларда ҳуқуқий саводхонликни ошириш, адолат тамойилларига қатъий риоя қилиш орқали оилавий ажримларнинг олдини олиш, ибратли аёлларнинг ҳаёт сабоқларини кенг тарғиб қилиш, муҳими, оила қонунчилиги ва бу борада белгиланган ҳуқуқий меъёрлар, чора-тадбирларнинг жойларда амал қилишига кўмаклашишдан иборат, Тадбир ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Жиззах вилояти Мирзачўл туман бўлими, Ўзбекистон “Адолат” Социал демократик паритияси Мирзачўл туман Кегаши, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Мирзачўл туман бўлинмаси ҳамкорлигида ушбу танлов кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбирни Мирзачўл туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Мавланова Дилфуза Сафаровна, Мирзачўл туман ҳокимининг маслаҳатчиси Ёдгоров Оқилбек Ибрагимовичлар очиб бердилар. Қайноналик аёлнинг қирқ ёшидан кейинги иззати, эл ичида обрўсини сақлаб туриши кўпинча ана шу босқичда давом этади. Қайнона биринчи навбатда ОНА! У ҳам токи келинпошшага топшириб тинчигунича ўғлини жонига қўйиб улғайтирган, ўзича унга келин қидирган, қизларнинг энг сараларини кўз остига олиб, уларни кузатган, боласига энг яхши келинни раво кўрадиган аёл. Қайнона ва келин ўртасидаги алоқалар гўзал ва чиройли бўлгани қандай яхши. Лекин, иккиси ўртасидаги муносабатларини қироз кўчасига кириб қолган вақтда ҳеч бўлмаганда инсонийлик нуқтаи назаридан маҳалла – кўй олдида, фарзандалар қаршисида ақл ва зийраклик билан ҳаракат қилиш лозим. Бугунги тадбирда 11 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан "Адолатли қайнона"лар ўзаро беллашдилар. Танлов 3 та шарт бўйича ўтказилди. “Адолатли қайнона” танлови Мирзачўл туман босқичида 1-ўринни эгаллаган иштирокчи Ипак йўли ҚФЙдан Абдуназорова Тошбуви она, “Адолатли қайнона” танлови Мирзачўл туман босқичида 2-ўринни эгаллаган иштирокчи Холмуминова Кимё она,“Адолатли қайнона” танлови Мирзачўл туман босқичида 3-ўринни эгаллаган иштирокчи Куттиева Насиба оналар эгаллашди. Шунингдек "Энг ишбилармон қайнона", "Энг меҳрибон қайнона", "Энг намунали қайнона", "Энг ташаббускоор қайнона", "Энг маънавиятли қайнона""Энг китобхон қайнона" "Энг изланувчан қайнона" номинациялари берилди. "Адолатли қайнона" танлови ғолиблари ва иштирокчиларига "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Мирзачўл туман бўлинмаси томонидан эсталик совғалар ва "Адолат" социал демократик париясининг диплом ва ташаккурномалари тантанали равишда топширилди. Оила мўъжаз бир Ватан, жамият ўзаги, ҳар бир халқнинг, миллатнинг давомийлигини таминловчи, миллий қадриятларни ривожлантирувчи, авлодлар умр занжирини мустаҳкамловчи, аҳлоқий ва маънавий баркамол авлодни дунёга келтириб, уни комил инсон қилиб тарбияловчи муқаддас даргоҳдир. Инсон шахсининг пойдевори тарбия ўчоғи саналаган маскан-оилада қурилар экан, ўз–ўзидан англашиладики, оилада соғлом муҳит бўлса-барча муносабатлар рисоладагидек бўлади. 

Гулбаҳор Ҳакимова 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар