Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Коронавирусга чалинганларни даволаган шифокор: "Гиппократ қасамини ичганмиз. Аллоҳга таваккал қилдик"

Коронавирусга чалинганларни даволаган шифокор: "Гиппократ қасамини ичганмиз. Аллоҳга таваккал қилдик"

29 март 2020 йил
106
0

– Шу касбни танлаганимга, айнан шу шифохонада ишлаётганимга 25 йил тўлди. Ҳар хил даврлар бўлган, қийин кунларни ҳам кўрдик. Аммо кўксимни тўлдириб айта оламанки, мана шу ўтган кунларчалик ўз касбимдан ғурурланмаганман, халқим, давлатим раҳбари қўллаб-қувватлашини ҳис қилмаганман.
– Бугун 7 нафар бемор соғайиб чиққанида кўнглингиздан нималар кечди?
– Биз шифокорлар ҳар қандай ҳолатда беморга ёрдам бериш бўйича Гиппократ қасамини ичганмиз. Мана шу касалликка қарши кураш бошлаганимизда Аллоҳга таваккал қилганимизни яна бир бор ҳис қилдим. Янги касаллик, беморлар умид билан тикилиб туришибди. Ҳаммамиз ҳамжиҳатликда беморларимизнинг тушкунликка тушиб қолмаслиги учун ҳаракат қилдик ва улар ҳам бизга катта ёрдам беришди. Фақат ана шу қўлни-қўлга бериш орқали бугунги муваффақиятга эришдик.
– Таъминот бўйича муаммолар сезилмадими?
– Умуман сезилмади. Давлатимиз, вазирлигимиз ҳар қандай даво воситасини узлуксиз етказиб бериб турди. Суткасига 20 соатлаб ишласак-да, руҳан тетик юрдик, бирор камчилик сезмадик.
– Шифокорларни қўллаб-қувватлаш учун уюштирилган челленждан хабар топдингизми?
– Албатта, бу ҳам кўзимизга ёш келтирган ҳолатлардан бири бўлди. Беморлар олдида узлуксиз бўлиб, бу ҳолатни тўлиқ кузата олмадим, лекин эшитишим билан шу юрт фарзанди эканлигимдан фахрландим. Ўзбекистон ўз фарзандини ташлаб қўймайди.
– Тиббиёт ходимларини рағбатлантириш бўйича президент қарори ҳам чиқди.
– Айни бизда иш қизғин пайтда бу қарор чиққанини эшитдик. Юқорида айтганимдай ҳеч қачон ўз касбимдан бу қадар ғурурланмаганман. Албатта, моддий рағбатлантириш ҳам муҳим. Лекин энг муҳими маънавий қўллаб-қувватлашни ҳис қилдик. Бу қарор умуман барча тиббиёт ходимларига жуда катта далда бўлди.

Аброр Зоҳидов суҳбатлашди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар