Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қурилиши режалаштирилган иккита қуёш фотоэлектр станцияси учун лойиҳа келишувлари имзоланди

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қурилиши режалаштирилган иккита қуёш фотоэлектр станцияси учун лойиҳа келишувлари имзоланди

13 июль 2021 йил
50
0

2021 йилнинг 12 июль куни Тошкент шаҳрида Бирлашган Араб Амирликларининг “Масдар” компанияси билан ҳамкорликда Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қурилиши режалаштирилган иккита қуёш фотоэлектр станцияси учун лойиҳа келишувларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда “Masdar” компанияси бош директори Муҳаммад Жамил Ал Рамоҳий қуйидагиларни қайд этди: “Ушбу лойиҳалар Ўзбекистон минтақадаги тоза энергия лойиҳаларида етакчи роль ўйнаётганини ва иқлим ўзгаришига қарши глобал ҳаракатларга ўз ҳиссасини қўшаётганини таъкидламоқда. Бу жуда муҳим вазифа ҳисобланиб, бу борада биз сизга ёрдам берамиз”.

Халқаро Молия корпорацияси (ХМК) техник кўмагида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ва Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҳар бирининг қуввати 220 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциялари (ҚФЭС) лойиҳалари учун очиқ тендер савдолари ўтказилди.

Унга кўра, “Masdar” компаниясининг барча босқичлардан ўтиш натижаларига кўра, 2021 йилнинг май ойида мазкур компания ушбу лойиҳаларнинг ғолиби деб топилди.

Амирлик компаниясининг кучли томонларидан бири бу ҚФЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясини 25 йил давомида ўзгармас тарифларда етказиб бериш таклифи бўлди. Шундай қилиб, компания томонидан Жиззах ҚФЭС электр энергиясини ягона электр тармоғига бир кВт. соати учун 1,823 АҚШ центи ва Самарқанд ҚФЭС – 1,791 цент тарифида етказиб берилади.

“Masdar” компанияси ушбу лойиҳаларга 300 миллион АҚШ долларигача инвестиция киритиши, лойиҳалар 2021 йилнинг декабрига қадар молиявий ёпилиши мўлжалланган ҳамда 2022 йилнинг биринчи чорагида қурилиш ишлари бошланиши кутилмоқда.

Шуни қўшимча қилишимиз керакки, мазкур электр станциялари 2030 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбалари ҳажмини 8 ГВтга етказиш, жумладан, қуёш ва шамол электр станцияларининг қуввати Ўзбекистон энергетика соҳаси олдига қўйилган вазифани амалга оширишга кўмаклашади. Бундан ташқари, тахминан 500 000 тонна CО2 эквивалентида йиллик иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга ёрдам беради.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар