Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Балиқчиликни ривожлантириш истиқболларига бағишланган семинар ўтказилди

Балиқчиликни ривожлантириш истиқболларига бағишланган семинар ўтказилди

24 август 2021 йил
43
0

Жиззах вилояти ҳокимлигида вилоятда балиқчиликни ривожлантириш истиқболларига бағишланган семинар ўтказилди.

Семинар балиқчиликни ривожлантириш, балиқчилик кластерларида янги турдаги балиқларни кўпайтириш, сифатини ошириш масалалари бўйича ўтказилди. Жумладан, шурланиш юқори бўлган ҳудудларда истиқболли балиқ турларини кўпайтириш бўйича дастур ишлаб чиқилган.

Семинарда сўзга чиққанлар янги балиқ турлари, янги технологияларни олиб кирадиган тадбиркор, кластерларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида таклифлар беришди.

Яна бир асосий масалалардан бири бу балиқни етиштириш, қўшимча озуқа занжирини ҳосил қилиш ҳамда қайта ишлашни йўлга қўйиш, консерва, филе тайёрлаш бўйича таклифлар берилди.

Тилапия, фарел зотига мансуб балиқ турларини республикамизда кўпайтириш, янги тур балиқларни кенг оммага етказиш йўлида ишлар олиб бориш кераклига таъкидлаб ўтилди.

"Кластерлар учун кредит беришда молиялаштириш тизими жорий қилинган.Балиқчилик учун зарур технологияларни олиб келиш учун хорижий ҳамкорлар билан келишувлар тузилган"-дейди Ипотека банк раиси ўринбосари. Иштирокчиларнинг кредит, гаров, субсидия бўйича саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари “Голд фиш агро”нинг  қишлоқ хўжалигида ўқув ишлаб чиқариш маркази очилишида иштирок этишди. Марказда малакали мутахассислар ҳар бири 30 кишилик курсларда балиқчилик ва узумчилик соҳасидан дарс беришади.

“Голд фиш агро” кластери лойиҳаси объекти 43 гектарни ташкил этиб, у ерда балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш цехи, кичик комплекслар, инкубация цехлари, музлатгичлар, балиқ емини етиштириш цехлари ташкил этилган. Кластер  ташкил этилган ишлар билан тадбир иштирокчиларини “Голд фиш агро”нинг  ходими Аброр Нарзиев атрофлича таништириб чиқди.

Иштирокчиларнинг кейинги манзили Шароф Рашидов туманидаги Равот  қишлоғи бўлди. У ерга ташриф буюрганлар, аҳоли хонадонларида балиқчилик бўйича ташкил этилган жойлар билан яқиндан танишдилар. Хусусан, ана шундай хонадонлардан бири Алмаматовлар оиласи балиқ етиштириш бўйича намунавий хонадон сифатида кўрсатилди.

-Тадбиркорлик фаолиятимни шу йил бошида Халқ банкидан 13 миллион имтиёзли кредит олиб бошлаганман.Ҳозирда ҳар 6 ойда йигирма миллиондан зиёд соф фойда олмоқдаман. Бундан ташқари 20 сотихли ҳовлимизни ярмига экин экканмиз - дейди оилавий тадбиркор Мардон Алмаматов.

Ташкил этилган мазкур семинар иштирокчиларда юқори таассуротлар қолдирди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар