Мирзачўл туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Улуғбек Рустамов аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан навбатдаги аҳоли қабулини ўтказди.
Қабул жараёнида туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла раислари ва тегишли ташкилот раҳбарларининг иштирок этгани бир қанча мурожаатларнинг жойида ечим топиш имконини берди.
Мулоқотда аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарларига топширилиб, ижроси қонунда белгиланган тартибда назоратга олинди.