Мирзачўл тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган “Мустақиллик” маҳалласидаги 2-умумтаълим мактаби ҳовлисида туман Халқ таълими бўлими мудири Ғ.Анарбаев ташаббуси билан тизимдаги таълим муассасалари, кенг ёшлар жамоалари иштирокида "ЗАКОВАТ" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.
Зукко, билимдон ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган иштирокчилар “Заковат” савол-жавобларида ўз маҳоратларини намойиш этиб, билимларини синовдан ўтказдилар.
Мазкур мусобақада барча иштирокчилар жамоа бўлган ҳолда қатнашишди. Тадбирда ғолиб деб топилган жамоаларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.
Якунда 3-ўринни 11-умумтаълим мактаби жамоаси, 2-ўринни 18-умумтаълим мактаби жамоаси, фахрли 1-ўринни 5-умумтаълим мактаби жамоаси эгаллади.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати