Вернуться назад Распечатать

"Маънавият оиладан бошланади " мавзусида тарғибот тадбири

         Жорий йилнинг 18-февраль куни Мирзачўл тумани "Боғбон " ҚФЙдаги "Ўзбек - қозоқ" маданият марказида "Маҳаллаларда маънавий- маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотлари томонидан тасдиқланган "Ҳамкорлик Дастури"нинг 4-банди "Маънавият оиладан бошланади " мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

  Тадбирда Маҳаллалар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари О.Ёдгоров, туман ҳокими ўринбосари Х.Ўроқбоев, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Равуфова, туман маънавият -маърифат маркази раҳбари Ш.Абдурахимов, туман "Оила" маркази раҳбари Х.Қобилова, ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси К.Румтамов, маҳалла раислари, маҳалла мутахассислари, аҳоли ва ёшлар қатнашди.

Тадбирда "Ипак йўли " ҚФЙдан Усмонов Абдужаббор хожи бобо, "Ержар" МФЙдан Раҳмонов Бозорбой ака, "Ғалаба " МФЙдан Шодиев Аллаберген акалар ўзбек оиласи билан қатнашиб, тадбир иштирокчиларига ўз ҳаёт йўлларини сўзлаб бердилар.Тадбирда куй, қўшиқлар ва саҳнавий кўринишлар намойиш этилди.Маҳалла раислари эсталик совғаларини топширдилар.

скачать dle 12.0