Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Яна бир сайёр суд иши кўрилди

Яна бир сайёр суд иши кўрилди

15 июнь 2022 йил
401
0

Бугун юртимизда бир қатор жамоат ташкилотлари, хусусан, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, "Нуроний" жамғармаси, ушбу ташкилотларнинг жойлардаги бўлим ва бўлинмалари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига судланаётган шахсни жиноят йўлига қайта кирмаслиги учун кафилликка олиш, шу аснода оиласи бағрида қолдирилган фуқароларни қайта тарбиялаш ваколати берилди. Бу эзгу саъй-ҳаракатлар эса маълум даражада жиноий қилмишлар камайишига сабаб бўлаётир.

Сайёр суд мажлислари бевосита кенг жамоатчилик кўз ўнгида ўтказилаётгани эса ёшларга ибрат мактаби вазифасини ўтаётганлиги билан аҳамиятлидир. 

Хусусан, барча жойларда бўлгани каби бугун ҳам Мирзачўл туман ҳокимлиги мажлислар залида фуқаро Ж.Ҳайитқуловга нисбатан МЖтКнинг 41-моддасига асосан тўпланган иш материаллари сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди. Хуқуқбузар жабрланувчи билан ярашиб олганлиги сабабли, маъмурий иш ярашув асосида тугатилди.

Ҳа, аксарият юртдошларимизнинг қалби кечиримлилик ва бағрикенгликка мойиллиги кишини қувонтиради. Зеро, бу олийжаноб туйғулар ҳар қандай инсонни янги эзгу амалларга, ибратли саъй-ҳаракатларга ундайди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар