Унга кўра:
- Бухоро вилоятида 24,3 миллион метр кубни (24,2 млрд. сўм);
- Фарғона вилоятида 19,3 миллион метр кубни (19,3 млрд. сўм);
- Жиззах вилоятида 9,9 миллион метр кубни (10 млрд. сўм);
- Самарқанд вилоятида 10,1 миллион метр кубни (8,5 млрд. сўм);
- Тошкент шаҳрида 7,1 миллион метр кубни (7,1 млрд. сўм)ни ташкил этган.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари қуйидаги истеъмолчилар тоифасига тааллуқли:
- АГТКШларда 22 та ҳолатда (41,7 млрд. сўм);
- иссиқхоналарда 17 та ҳолатда (1,1 млрд. сўм);
- бошқа ишлаб чиқариш корхоналарида (асфальт, оҳак, гипс, чинни маҳсулотлари, нон маҳсулотлари) 90 та ҳолатда (24,9 млрд. сўм);
- умумий овқатланиш шохобчаларида 54 та (1 млрд. сўм) ҳолатда.
Ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.