Мирзачўлда қутуришга қарши кураш бўйича семинар ўтказилди
Жиззах вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мутахассислари томонидан "Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олиш" мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди. Семинар Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги "Болалар мусиқа ва санъат мактаби"нинг йиғилишлар залида туманнинг тегишли мутасадди ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Унда қутуриш касаллигига қарши курашда амалга оширилаётган тадбирлар, мутасадди хизматларнинг белгиланган вазифаларни бажаришга шайлиги, эпидемиологик вазият, қутуриш касаллигини олдини олишда махсус асбоб-анжомлар ва ҳимоя воситаларидан фойдаланиш кўникмаларини ошириш ҳамда тегишли хизматлар билан ҳамкорлик ва ахборот алмашинувининг йўлга қўйилганлиги ва соҳада мавжуд муаммолар тўғрисида тегишли хизматлар раҳбарларининг маърузалари тингланди.
Семинар доирасида зарурий эпизоотияга қарши курашиш чора-тадбирларини ташкиллаштириш бўйича кўргазма ҳам ташкил этилди. Унда соҳага тегишли хизматлар куч ва воситаларининг саф кўриги, тиббиёт ходимлари томонидан дайди ҳайвонлардан жабрланган беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари, туман Ободонлаштириш бўлими тасарруфидаги ит овлаш бригадаси томонидан воқеа жойидаги дайди ҳайвон (ит)ни махсус асбоб - анжомлар ёрдамида ушлаб, 10 кун давомида ветеринария кузатувида сақлаш ва кузатувга олиш, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан қутуришга гумон қилинган дайди ҳайвон (ит) кузатувга олинди ва ушбу ҳудуддаги барча ит ва мушуклар қайта рўйхатдан ўтказилиб, қутуришга қарши эмлаш тадбирлари ташкиллаштирилди.
Маълумот учун қутуриш (Батафсил: https://vetgov.uz/uz/veterinar-masla-ati/uturish-kasalligi-va-unga-arshi-kurashish-chora-ta) - ўта хавфли ўткир ўтувчи вирус касаллиги бўлиб, асаб тизимининг оғир жароҳатланиши билан характерланади ва оқибати албатта ўлим билан якунланади. Одам, ҳамма турдаги сут эмизувчи иссиқ қонли ҳайвонлар бу касаллик билан касалланади. Касалликни филтирланувчи нейротроп вирус келтириб чиқаради. Вирус касал ҳайвоннинг бош миясида кўпаяди ва сўлаги орқали ташқи муҳитга чиқади.
Ушбу касаллик дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларида қайд қилиниб, ундан Осиё, Африка ва Лотин Америкасида хар йили 66 мингдан зиёд, фақат Индияда 30 минг одам ўлади. Демак, дунёда ҳар куни 180 киши, 8 дақиқада 1 киши қутуриш туфайли оламдан ўтади. Ер юзида 1 млн бошга яқин ҳар турли ҳайвонлар ўлиши кузатилади. Одамларнинг 96% и итлар орқали касалланади.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
25 октябрь 2022, Вторник
ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИСИНИНГ ОДОБ-АХЛОҚИ ЮЗАСИДАН ЎҚУВ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
20 май 2022, Пятница
Жиззахда ҳудудий давлат идораларининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича ахбороти эшитилди
27 декабрь 2021, Понедельник
Мирзачўл туманида "ҳоким ёрдамчи"лари учун ўқув семинар-тренинглари ўтказилмоқда
23 декабрь 2021, Четверг
Мирзачўлда "Ҳоким ёрдамчилари" учун семинар-тренинглар ва амалий машғулотлар давом этмоқда.
Изоҳлар (0)