Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Хотин-қизлар доим эътиборда

Хотин-қизлар доим эътиборда

28 апрель 2023 йил
125
0

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш бўйича жорий йилнинг апрель ойида туман суди раиси, Адлия бўлими бошлиғи ва Ҳалқ қабулхонаси мудирлари иштирокида муайян ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Мирзачўл туманида жами 12 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд, жами аҳоли сони 55776 нафарни ташкил этади, шундан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар сони жами 1390 нафарни ташкил этади.
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар қуйидагича рўйхатга олинган:
- “Ижтимоий ҳимояга муҳтож” ишсиз хотин-қизлар – 563 нафар;
- “Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган” эхтиёжманд хотин-қизлар – 30 нафар;
- “Боқувчисини бўлмаган” эҳтиёжманд хотин-қизлар – 248 нафар;
- “Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор” эхтиёжманд хотин-қизлар – 124 нафар;
- “Уй-жойга мухтож” эхтиёжманд хотин-қизлар – 2 нафар;
- “Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож” эҳтиёжманд хотин-қизлар – 423 нафар.
Хотин қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш бўйича жорий йилнинг апрель ойида туман Тиббиёт бирлашмасида, туман Ўзбек-қозоқ маданият марказида, Мирзачўл касб-ҳунар мактабида ва туманнинг Дўстлик, Мирзадала, Ғалаба маҳаллаларида аёллар дафтарига киритилган ва бошқа фуқаролар иштирокида турли мавзуларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари уюштирилди. Ушбу тарғибот тадбирларида “Аёллар дафтарига” киритилган 700 нафардан ортиқ хотин қизлар иштироки таъминланиб, инсон ҳуқуқларига доир ва бошқа саволларига жавоб олдилар.
Бундан ташқари ҳудудларга чиқилиб, 64 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.


Мухаммади Жўраев

Жиноят ишлари бўйича
Мирзачўл туман суди раиси
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар