Жарима ундирилиши қонунийми!
Қарздорлиги борлиги сабабли газ тармоғидан узиб қўйилган хўжалик қайта газга уланиш учун жарима тўлаши қонунийми?
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига илова қилинган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 99-бандига кўра, қайта уланишда истеъмолчидан тўлов куни амалда бўлган БҲМ (300 минг сўм)нинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида ҳақ ундирилади. Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган истеъмолчиларнинг газ тармоқларига қайта уланиши учун ҳақ ундирилмайди. Яъни, ҳозирги кунда янги ўрнатилаётган ҳисоблаш ускунаси ҳисобингизда пул тугаса, автоматик ўчиб қолади. Сиз қайта тўлов қилиб, газни ёққанингизда, сиздан юқоридаги каби БҲМнинг икки барабари ундирилмайди.
Вохиджон Қодиров
Пахтакор туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
05 апрель 2023, Среда
Март ойида электр энергиясидан 21,9 млрд сўмлик ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Изоҳлар (0)