Жиззахда 9 май — “Хотира ва қадрлаш” кунида ўтганлар хотирланди
Жиззах шаҳрида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хотира майдонида Иккинчи жаҳон урушида ва мустақиллик йилларида Ватанимиз мустақиллигини таъминлашда ҳалок бўлган юрт посбонларининг порлоқ хотирасини ёд етилиб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилди.
Хотира майдонида ташкил етилган тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқди.
Вилоят ҳокими ўз сўзида “Бугун мамлакатимизда 9 май - Хотира ва қадрлаш кунида, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган барча уруш ва уруш орти меҳнат фахрийларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда” дея таъкидлади.
Бугун вилоятимизда қирқ мингга яқин иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан 6 нафари ва 278 нафар уруш орти меҳнат фахрийлари эл-юрт ардоғида истиқомат қилмоқдалар.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 2 майдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонига асосан уруш қатнашчилари ва ногиронлари рағбатлантирилмоқда.
Жумладан, вилоятимиздаги олти нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонига бориб, тантанали тарзда Юртбошимизнинг табриклари, бир марталик ўн саккиз миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти, эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирда жамоатчилик вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати