Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Л.Жалов бошчилигида Мирзачўл туманидаги ижтимоий соҳа объектлари кўздан кечирилиб, қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.
Хусусан, туман марказий деҳқон бозори, 6 ва 10-сонли умумтаълим мактаблари ва тиббиёт бирлашмасининг табиий газ, электр энергияси билан таъминланганлик, иситиш тизимининг бугунги ҳолати ва кўмир маҳсулотларининг захираси ўрганилди.
Шунингдек, арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасида аҳолига етказиб берилаётган маҳсулотлар сифати, нарх-навоси ва савдо шохобчаларидаги яратилган шароитлар ўрганилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.