Ўзбекистон Республикасининг 08.08.2022 йилдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сон Қонунига кўра, юртимизда давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг соғлиғини муҳофаза қилиш ва ижтимоий таъминлашнинг замонавий тизимини яратиш бўйича ҳам чоралар кўрилмоқда.
Уларнинг саломатлиги — самарали фаолияти учун асосдир!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги Жиззах вилояти филиали ҳамда Мирзачўл туман ҳокимлиги ҳамкорлигида давлат хизматчилари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди.
Уларга саломатлиги тўғрисидаги хулосалар, баъзи ҳолатларда эса чуқурлаштирилган кўрик учун йўлланмалар берилди.
Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.