Бугун 12 апрель куни дунёнинг илк космонавти Ю.Гагарин коинотга парвоз қилган кун (12-апрель 1961 йил) сана муносабати билан Мирзачўл тумани 1-умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан тадбир ташкил қилинди.
Тадбир иштирокчилари бўлган ёшлар дастлаб коинотни забт этган қаҳрамон - Гагарин хайкали пойига гул қўйишди.
Сўнгра туман Маданият бўлимида жойлашган, "Фазогирлар" музейидаги космонавтикага оид жихозлар билан яқинроқдан танишишди.
1-умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси Авдеева Ирина Генриховна ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ахлиддинов Ринат Махмудович тадбир қатнашчиларига фазогирлар музейидаги барча экспонатлар ҳақида бирма-бир маълумотлар бериб ўтдилар.
Туман Маданият бўлими биносида жойлашган "Фазогирлар музейи" ёшларда катта таассурот қолдириб, Мирзачўл тумани тарихи ҳақида ҳам маълумотларга эга бўлишди.