Тақдир экан, икки фарзандим болаликдан ногирон. Бошқа фарзанд кўрмадик. Болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаган онадарга пенсияга чиқишда имтиёзлар борми?
Бундай норма қонунчиликда мавжуд. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисда”ги қонунининг 12-моддасида болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшигача тарбиялаган бўлса – иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган 55 ёшдан эмас, бошқаларга қараганда имтиёзлилироқ, яъни 50 ёшдан пенсияга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган. Болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни камида 8 йил тарбиялаган оналар пенсияга бошқалардан 5 йил олдин чиқиши мумкин, фақат 50 ёшга тўлгунига қадар камида 20 йиллик меҳнат стажи бўлиши керак.
Фарруҳ Мирзаев
Пахтакор туман адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
скачать dle 12.0