Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи фуқаролар Қ.Р.(эркак) ва И.А. (эркак)лар ариза билан мурожаат қилиб, уларнинг номларига «номаълум шахс» томонидан кредит маблағлари расмийлаштириб олинганлигини маълум қилганлар.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Жиззах вилояти Бахмал туманида яшовчи 36 ёшли Д.С. (эркак) содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, Д.С., Қ.Р. ва И.А.нинг номларига АТБ «Микрокредит банк» Ғаллаорол туман филиали орқали «қуёнчилик» учун ҳар бирига 25 млн. сўмдан кредит маблағларини расмийлаштириб олингани маълум бўлди.
Жиноят содир этган Д.С. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.
Қонунга мувофиқ, Д.С. содир этган жиноий ҳаракатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.