"Гулзор" ҚФЙ аҳолиси ва ёшларининг "Ержар" ва "Боғбон" маҳаллаларида узумчилик, иссиқхона ва қуёнчилик фаолиятлари билан таништирилиб, тадбиркорлик фаолияти хақида кенг амалий тушунчалар берилди.
"Ҳар бир оила тадбиркор" дастури асосида ҳамда туман сектор раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан йўлга қўйилган ташаббускор тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан таништирилиб, тадбиркорликка бўлган қизиқишлари янада оширилди.