Мирзачўл туманида 30 июль - Халқаро дўстлик куни муносабати билан фестивал ташкил этилди
Давлатимиз раҳбари бот-бот таъкидлаганидек, бизнинг барча ютуқларимиз – у хоҳ ташқи ёки ички сиёсатда бўладими, хоҳ иқтисодий ёки маданий-гуманитар соҳаларда бўладими – қўлга киритаётган муваффақиятларимиз замирида жамиятимиздаги ҳамдўстлик, осойишталик ва тотувлик ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилмоқда. Зеро, дўстлик масофа танламайди, тил, дин ёки ирқ билан чегараланмайди. У нафақат инсонларни, шунингдек халқларни ва давлатларни ҳам ўзаро ҳурмат, ишонч асосида бирлаштиради. Шу сабабдан, халқимиз азалдан дўстлик тадбирларини улуғлаб, миллатлар бир бирлари билан қуда анда бўлишиб яшаб келишади, ўзаро чамбарчас боғлиқликда ҳаёт кечиришади. Юртимизда эса байрамлар кўп.
Ана шундай байрамлардан бири жорий йилнинг 29 июль куни мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Мирзачўл туманида ҳам 30 июль – Халқаро дўстлик куни муносабати билан Мирзачўл туман Маданият маркази ҳовлисида 30 июнь – Халқаро дўстлик куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси раҳбарининг 2023-йил 18-июлдаги 02-РА 1/1-968-сонли топшириғи ижросини таъминлаш ҳамда Жиззах вилоят ҳокимининг 25-июлдаги 01-1135-сонли чора-тадбирлар режасига асосан “Ўзбекистон умумий уйимиз” деб номланган фестивал байрам тадбири бўлиб ўтди.
Фестивалда туманда бир–бирлари билан аҳил, бир тану бир жон бўлиб яшаб келаётган турли миллат вакилларидан иборат кексаю-ёшлар иштирок этишди. Тадбирда турли миллат урф-одат ва қадриятлари, миллий таомлари акс этган кўргазмалар ташкил этилди. Мирзачўл туманида ўтказилган 30 июль – Халқаро дўстлик куни муносабати билан маънавий –маърифий тадбирлар давомида сана муносабати билан туман Маданият бўлими ҳамда Ўзбек-қозоқ маданият маркази санъаткорлари томонидан ватанимиз тинчлиги, ободлигини тараннум этувчи ҳамда турли миллат ва элатларнинг куй-қўшиқлари, рақсларидан тузилган концерт дастури намойиш этилди.
Ўзбек, қозоқ, қирғиз, рус, тожик ва бошқа миллатларга хос ашула ҳамда рақсларни фестивал иштирокчилари олқишлар билан кутиб олишди. Бу йил жонажон Ўзбекистонимизда янада кўтаринки руҳда ўтказилаётган Халқлар дўстлиги куни - эл-юртимиз ўртасида ҳамжиҳатлик, ўзаро тотувлик байрами сифатида туманимизда алоҳида кайфиятда нишонланди.
Тадбир томошасига туманда истиқомат қилаётган қардош миллатлар, маҳаллалар фаоллари ташриф буюрди.
Н.Қодирова
Республика Маънавият ва маърифат маркази
Мирзачўл туман бўлинмаси раҳбари