Йиғилишни 4-Жиззах округ сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Дилбар Пардаева олиб борди.
Мажлисда 4-Жиззах округи ҳудудидаги участка сайлов комиссияларининг таркибини тасдиқлаш ҳақидаги масала юзасидан комиссия аъзоларининг ахборотлари тингланди.
Вилоятдаги шаҳар ва туманлар Кенгашлари томонидан тавсия этилган участка сайлов комиссиялари таркиби Президент сайловини ўтказувчи 4-Жиззах округ сайлов комиссияси аъзолари томонидан қонунда белгиланган талаблар бўйича кўриб чиқилди. Шунга кўра, вилоят ҳудудидаги 524 участкаси сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.