Мирзачўл туман ҳокими Ш.Ахмедовнинг йил якунлари ва истиқболдаги режалар бўйича мурожаати тингланди
Бугун халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йилга белгиланган истиқболли режалари тўғрисидаги мурожаати тингланиб, сессия ишида халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, мутасадди ташкилот ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Мирзачўл туман ҳокими Шерзод Ахмедов ўз мурожаатида жорий йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар бўйича батафсил тўхталиб ўтди.
Таъкидланганидек, халқ депутатлари Кенгаши билан келишган ҳолда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, марказий ва ички йўлларга асфальт ётқизиш ва таъмирлаш, ижтимоий соҳа объектлари моддий базасини мустаҳкамлаш ҳамда мукаммал таъмирлаш каби ишларга муайян маблағлар йўналтирилди.
Мурожаатда қайд этилишича, жорий йил давомида Арнасой туманида ҳар бир соҳада кенг кўламли ишлар олиб борилиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшилди. Хусусан, ҳисобот даврида жорий йил якунига қадар тумандаги боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш ҳозирги кунда 95,0 фоизга бажарилиб, йил якунига қадар 1 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш орқали қамров даражаси 95,1 фоизга етказилади.
Мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2021 йилда 25,0 фоизга етказишни белгилаб олинган бўлиб, жорий йилда 41,3 фоизга етди.
“2021 йил - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлиги мустаҳкамлаш йили”да туманимизда аҳоли саломатлиги мустаҳкамалаш бўйича туманда жами 6,7 км пиёдалар ва велосипед йўлакчалари қилинди.
2021 йил 9-ойлик ҳисоботлар якуни билан саноат маҳсулотларимиз ҳажми 120,6 млрд.сўм бўлган бўлса, жорий йилнинг якунига қадар 175,4 млрд.сўмга, қишоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 831,5 млрд.сўмдан 1066 млрд.сўмга, асосий капиталга инвестицияларни жалб этиш 433,5 млрд.сўмдан 565,6 млрд.сўмга, пудрат ишлари 45,3 млрд.сўмдан 57,6 млрд.сўмга, кўрсатилган хизматлар ҳажми 130,6 млрд.сўмдан 193,2 млрд.сўмга, чакана савдо айланмаси 158,9 млрд.сўмдан 231,0 млрд.сўмга бажарилиши кутилмоқда.
Шунингдек, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 3,3 млн.сўмга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 20,1 млн сўмга, асосий капиталга инвестициялар ҳажми 10,6 млн.сўмга, пудрат ишлари ҳажми 1,1 млн. сўмга, хизматлар кўрсатиш ҳажми 2,4 млн сўмга, чакана савдо айланмаси 4,3 млн.сўмга ортиши кутилмоқда.
Бундан ташқари саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга йўналтириш натижасида 2021 йил давомида 9,3 млн доллар прогноз режаси январ-ноябр ойлари давомида 5,8 млн.доллар экспорт амалга оширилган.
Туманни даромадлар режаси 33 млрд. 58 млн.сўм этиб белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 11 ойида давомида жами 16 млрд. 620 млн.сўм ёки 91,0 % га бажарилди.
Йил якунига қадар жорий йил учун белгиланган прогноз режаси 105,2 фоизга бажарилиши кутилмоқда.
Бироқ, маҳаллий бюджет даромадларини бундан ҳам ошириш учун барча имкониятларимиз етарли бўлишига қарамасдан айрим турдаги солиқ тўловлари ижроси қониқарсиз холатда.
Туман маҳаллий бюджетининг даромадларининг ошириб бажарилган қисмидан жорий йилда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтар”лари учун 452,0 млн.сўм маблағ ажратилди.
Ҳудудий инвестиция дастурига доирасида 2021 йилда туманда умумий қиймати 286,3 млрд.сўмлик 30 та инвестиция лойиҳасини ишга тушириш ва 1053 нафар янги иш ўрни яратишни олдимизга вазифа қилиб белгилаган эдик.
Жорий йилнинг январь-ноябр ойларида олиб борилган мониторинг натижаларига мувофиқ, 171,2 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилган, қиймати 125,2 млрд.сўмлик 31 та лойиҳалар ишга туширилиб, 352 нафар янги иш ўринлари яратилди.
2021 йилда “Vegeteble xaus” МЧЖнинг қиймати 5,0 млрд.сўмлик, экотуризм лойихаси иш ўрни 10 нафар;
- “Мирзачўл текс” МЧЖнинг қиймати 5,0 млрд.сўмлик жинси мато ишлаб чиқариш лойихаси, иш ўрни 10 та;
- “Мирзачўл чорва комплекси” МЧЖнинг қиймати 2,0 млрд.сўмлик сут йўналишидаги насилли қорамолчилик лойиҳаларини мисол келтиришимиз мумкин.
2021 йил якунига қадар қўшимча яна жами 216,4 млрд. сўмлик инвестиция (ўз маблағи - 189,7 млрд.сўм, банк кредити-46,7 млрд.сўм) ҳисобига 7 та лойиҳани фойдаланишга топшириш ва 218 та янги иш ўринларини яратиш белгилаб олинди.
2021 йилда 1 та лойиха доирасида 1,9 млн долларлик хорижий инвестициялар жалб этиш режалаштирилган эди.
Ўтган давр мобайнида 5 та корхоналар ва лойиҳалар доирасида 3,7 млн. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
"Arhat chemicals" МЧЖнинг иккиламчи техник спирт ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 613 млн.доллар, "SANGZOR BIZNES PARRANDA DON DUNYOSI" МЧЖнинг ун ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 798.8 минг.доллар, "Биродарлик Ҳамдўст" МЧЖ (Камроншох ИП) Паррандачилик, чорвачилик ва туячилик хўжалигини ташкил этиш лойиҳаси 32 минг доллар, "Camels Cattle" фермер хўжалиги Наслли чорвачиликни ташкил этиш лойиҳаси 77,5 минг доллар, "Сангзор парранда" МЧЖ (кластер Мирзачўл фермер хўжаликларини пахта майдонларини томчилатиб суғориш технологиялари билан таъминлашни) ташкил этиш лойиҳаси доирасида 2195 млн.долларлик хорижий кредит линиялари орқали кредитлар ажратилди.
Жорий йил учун 9331,5 минг.доллар экспорт режаси шундан, 2655,6 минг.доллар қишлоқ хўжалиги махсулотлари, 6675,9 минг.доллар саноат махсулотларини экспортга йўналтириш белгиланган. 2021 йил 11 ойи давомида жами 6 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорти, жумладан 5,95 млн. доллар саноат ва 26 минг.доллар мева-сабзавот маҳсулоти экспорти амалга оширилди. Белгиланган режага нисбатан 64,1 фоизга бажарилди. Йил якунига қадар яна қўшимча 1,0 млн.доллар экспорт қилиш имкониятимиз мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 352-сонли қарорларига асосан 2 та кичик саноат зонаси ташкил этилиб. “Иржар” кичик саноат зонасида қиймати 36,0 млрд. сўм бўлган 2 та лойиҳа амалга оширилган. Натижада 100 та янги иш ўринлари яратиди. 2021 йилда ҳам мазкур лойиҳалар кенгайтириш асосида қиймати 10,0 млн.долларлик хорижий инвестиция ҳисобига 2 та янги лойиҳалар ташкил этилиши кўзда тутилиб. Ушбу лойиҳалар доирасида яна 100 та иш ўринлари яратилади.
“Ғалаба” кичик саноат зонасида қиймати 241,5 млрд. сўм бўлган 5 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб. Натижада 375 та янги иш ўринлари яратилган. 2021 йилда ҳам мазкур лойиҳалар кенгайтирилиб, янги салоҳиятли лойиҳалар ташкил этилиши кутилмоқда.
Жорий йил бошида Ҳурматли Президентимиз томонидан “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури бўйича тадбиркорликни ривожлантириш, банклар томонидан кредитлар ажратиш ва шу орқали иш ўринларини ташкил этишни янги босқичга чиқариш белгилаб берилди.
Натижада тадбиркорликни ривожлантириш, ижобий бизнес мухитни ташкил этиш учун ҳокимлик билан тадбиркорлар ўртасида доимий мулоқотлар ташкил этилди.
Тадбиркорлар томонидан учрашувларда асосий саволлар банклар томонидан кредитлар ажратиш ва қурилишга ер ажратиш масаласида бўлмоқда.
Тадбиркорлар сотиб олиши учун «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион дастурига тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун жами 206 та бўш турган ер участкаси савдога киритилди. Шундан 84 таси савдо майдончасида сотилди, 184 таси савдога қўйилган.
Бандлик дастури доирасида жорий йилнинг январ-ноябр 718 та янги иш ўринлари ташкил этиш белгиланган бўлиб, барча соҳа ва тармоқлар доирасида амалда 845 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
Таҳлилларимиз янги иш ўринлари ташкил этишда асосан қишлоқ аҳоли пунктларида ишлашимиз кераклигини, маҳаллабай муаммоларни ҳал этиш орқали янги иш ўринлари яратишимиз энг мақбул йўл эканлигини кўрсатмоқда.
Туманимиз фермер хўжаликлари ҳамда пахтачилик ва ғаллачилик кластер корхоналари томонидан жорий йилда 47 минг 490 тонна бошоқли дон маҳсулотлари етиштирилиб, шартнома режа 103,0 фоизга, пахтачиликда 46 минг 772 тонна ёки шартномавий режага нисбатан 112,6 фоизга бажарилган бўлса, пиллакорлармиз томонидан 67 тоннадан зиёд пилла етиштирилди.
Жорий йилда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш хамда аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 20 минг 164 тонна сабзавот, 58 минг 965 тонна полиз, 15 минг 660 тонна дуккакли, 992 тонна мева ва 2 минг 372 тонна картошка маҳсулотлари етиштирилди.
Аҳолининг кўмакка муҳтож қатламига аниқ манзилли кўмак кўрсатиш мақсадида Ҳурматли Президентимиз томонидан пандемия даврида “Темир дафтар” жорий қилиниб, 371 та эҳтиёжманд оилаларнинг рўйхатлари шакллантирилди. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга жами 722,5 млн.сўмлик ёрдам кўрсатилди, 614 та ҳолатда қарийб 451,4 млн. сўмлик нақд пул маблағлари, сектор раҳбарлари, ҳомий ташкилотлар ва кўнгилли тадбиркорлар, саховатпеша инсонлар томонидан 299,4 млн. сўмлик озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа кўринишдаги ёрдамлар кўрсатилди.
Дастлаб рўйхатга олинган 371 та камбағаллик даражасидаги оилалардан меҳнатга лаёқатли ишсизлар иш билан таъминланиши, амалга оширилган кўмак тадбирлари натижасидаоилавий даромадлари тикланган 369 та эҳтиёжманд оила тегишли сессия Қарорларига асосан “Темир дафтар”дан чиқарилди.
“Ёшлар дафтари”га киритилган 1064 нафар ёшлардан бугунги кун холатига 1043 нафари дафтардан чиқарилган. Шунда 581 тасига ер ажратилган, 126 тасига тадбиркорлик учун кредитлар берилган, 101 таси ишга жойлашган, 8 таси ўқишга кирган, 6 таси ҳарбий хизматга кетган, 26 тасига субсидия ажратилган, 26 тасига МПР тўлови, 33 тасига ҳайдовчилик гувоҳномаси учун, 39 таси контракт пули ва 87 нафар соғлигини тиклаш учун бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирги кунда дафтарда 21 нафар ёшлар мавжуд. Мазкур ишлар учун “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 571,6 млн.сўм маблағ сарфланди.
Мамлакатимизда бугунги кунда халқ таълими соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича жуда катта ҳаракат бошланган. Ҳурматли Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” деган сўзларида мазкур соҳада бугун туманда 9223 нафар ўқувчи ўқийдиган 20 та умумий ўрта таълим муассасалари, “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият олиб бораётган бўлса, уларнинг 4 тасида бир сменада, 16 тасида икки сменада дарс ўтилади.
2020-2021 ўқув йилида 11-синфларни битирган 715 нафар ўқувчиларнинг 13 нафари “олтин”, 6 нафари “кумуш” медал соҳиби бўлишди.
Ўқитувчилари сифат таркибидан кўриниб турибдики, олий тоифали ўқитувчилар етарли бўлмаганлиги сабабли таълим сифати хам паст бўлмоқда. Натижада 4 ва 14-сонли мактабнинг 11-синфини тамомлаган ўқувчиларнинг олий таълимга кириш кўрсаткичлари пастлигини кўрсатди. Мазкур умумтаълим мактабларини битирган ўқувчилардан бирортаси ҳам маҳаллий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинмаган.
Жорий йилда соғликни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш бўйича берилган топшириқлар ижроси бизнинг навбатдаги асосий фаолият йўналишимиз бўлди.
Мирзачўл туман аҳолисига тиббиёт бирлашмаси, кўп тармоқли марказий поликлиника, 2 та қишлоқ оилавий поликлиника, 1 та қишлоқ врачлик пункти, шунингдек, Давлат санитария эпидемиология осойишталик маркази тиббий санитария хизмати кўрсатади.
Маҳаллаларда жиноятчиликни камайтириш борасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида туман миқёсида кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Натижада туман худудида 11 ой давомида биргина “Гулзор” ҚФЙ ҳудудида жиноят содир этилиши камайган бўлса, “Янгидала” ҚФЙ ҳудудида барқарор сақланган. Қолган 10 та маҳаллада жиноятчилик холатлари ошган.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали 2 та лойиҳалар доирасида жами 8,0 млн. доллар ўзлаштирилади. Бунда маҳсулотлар экспорти ҳажми 10,0 млн. АҚШ долларига етказиш устида ишлайди.
2022 йилда туман ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида умумий қиймати 230,3 млрд.сўм бўлган инвестиция лойиҳалари амалга ошириш ва 866 нафар янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
Туманнинг асосий даромад манбаи хисобланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ғалла ва пахтани қайта ишловчи корхоналар мавжуд эмаслигини инобатга олиб 2022 йилда “Мирзачўл текс” МЧЖ томонидан пахтани қайта ишлаш, “Сангзор бизнес паранда дон дунёси” МЧЖ томонидан ва "Зомин лайт” МЧЖ томонидан пахта ёғи ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилиши.
Тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш, қулай тадбиркорлик муҳитини ташкил этиш орқали бюджетга тушумларни ошириш, саноатни ривожлантириш ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш дастурини бажариш орқали пировардида маҳаллий бюджетининг даромадлари режасини бажарилишини таъминлаш;
Янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тасдиқланган дастурига асосан 1100 та янги иш ўринлари яратилиши таъминлаш;
3-6 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш режасини 98,0 фоизга етказишни таъминлаш.
2022 йилда ғаллачиликда 13 минг 700 гектар майдондан сара дон уруғларини сепиб 51 минг 375 тонна бошоқли дон маҳсулотларини етиштириш ҳамда пахтачиликда 12 минг 500 гектар майдонга чигит экиб 41 минг 250 тонна пахта ҳирмонини яратишни режалаштирган.
Сессияда Мирзачўл туманида 2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган прогноз кўрсаткичларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Таъкидланганидек, ҳудудни ривожлантириш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича махсус дастур асосида кенг кўламли ишларни амалга ошириш чоралари кўрилади.
Туманнинг 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва келгуси йилга мўлжалланган режаларига бағишланган туман ҳокимининг халққа мурожатини эшитиб ҳамда муҳокама этилиб, сессияда кўрилган масалалар юзасидан депутатлар ва туман фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Якунда халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати