Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » ЕР УЧАСТКАЛАРИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ

ЕР УЧАСТКАЛАРИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ

10 январь 2022 йил
303
0

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида баён этилганидек, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари ҳозирги ва келажак авлод манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан иборат.

Юридик шахслар Ер кодексига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, мулк, доимий фойдаланиш ҳамда ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлиши мумкин.

Жисмоний шахслар Ер кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мулк ҳамда ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлиши мумкин.

Чет эллик фуқаролар ва юридик шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ер участкаларига фақат ижара ҳуқуқи асосида эга бўлиши мумкин (бундан Ер кодекси
18-моддасининг 
иккинчи ва учинчи қисмларида ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно).

Юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган, ўзига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда хусусийлаштиришга ҳақли.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилганда, қонунчиликда белгиланган тартибда юзага келади.

Ер тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ,ер участкаларини юридик шахсларга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга бериш ҳуқуқига вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими эгадир. Туман ҳокимлари бундай ваколатга эга эмас.

Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва шундан кейин ерга нисбатан ҳуқуқ вужудга келади.

Корхонага, бинога, иншоотга ёки бошқа кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқарув ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар банд этган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи ҳам ўтади.

Корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк банд этган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши ерга бўлган ҳуқуқни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш йўли билан расмийлаштирилади.

Ер участкаларини мулк қилиб бериш (реализация қилиш), доимий фойдаланиш учун ва ижарага бериш ер ажратиш тариқасида амалга оширилади.

Ер участкаларинибериш (реализация қилиш):

  • мулк қилиб бериш (реализация қилиш) - қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, шу жумладан якка тартибда уй-жой қуриш ҳамда уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун электрон онлайн-аукцион воситасида;
  • доимий фойдаланишга бериш – Ер кодексининг 20-моддасида назарда тутилган ҳолларда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан;
  • ижарага бериш - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан, шунингдек электрон онлайн-аукцион воситасидаамалга оширилади.

Шуни алохида такидлаш лозимки, эгаликдаги, фойдаланишдаги, ижарадаги ва мулк қилиб берилган ер участкасини бериш (реализация қилиш) Ер кодексида белгиланган тартибда фақат шу ер участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилганидан (сотиб олинганидан) ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.

Берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегаралари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан натурада (жойнинг ўзида) белгилангунига ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилгунига қадар мазкур ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга киришиш тақиқланади.

Ер участкаларини мулк қилиб бериш (реализация қилиш), улардан доимий фойдаланиш ва уларни ижарага бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ер кодексининг 24-моддасига мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари жисмоний ва юридик шахсларга вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг очиқ электрон танлов натижаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори билан ижара ҳуқуқи асосида берилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жисмоний ва юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион асосида ижара ҳуқуқи асосида берилади.

Ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун0,04 гектаргача ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали мулк ҳуқуқи асосида реализация қилинади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатдир.

 

Қодирқулов Турабек Абдуровубович

Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар