Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Одам савдоси асримизнинг жиддий муаммоси

Одам савдоси асримизнинг жиддий муаммоси

13 январь 2022 йил
707
0

 

Бугунги кунда одам савдоси шу ўринда чақалоқлар ва бола савдоси билан боғлиқ жиноятлар асримизнинг жиддий муаммосига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 августдаги "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунида одам савдосига оид ноқонуний ҳаракатларга қарши тадбирлар, давлат ва жамоат органлари томонидан бажариладиган энг муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Афсуски, дунё бўйлаб одам савдосига қарши курашиш борасидаги кенг қамровли тарғибот-ташқивот ишлари олиб борилишига қарамай, ҳар йили миллионлаб инсонлар одам савдоси қурбонига айланмоқда. Улар орасида аёллар, ҳатто ёш болалар ва чақалоқлар ҳам борлиги ачинарли ҳолдир. Ушбу турдаги жиноятнинг ривожланишига туртки бўлаётган асосий омиллардар бири одамларнинг чет элга бориш ва ишга жойлашиш ҳақида етарли маълумотга эга эмаслигидир. Ачинарлиси, ўзга давлат,  бегона бир муҳитга тушиб қолганлар мўмай  даромад илинжида оғир жисмоний меҳнатга ёлланмоқда, аёллар эса тубан ва фаҳш ишларга мажбур этилмоқда.

Сўнгги йилларда чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятлар аниқланмоқда. Бунга – боланинг онаси ижтимоий ҳимояланмагани ва моддий эҳтиёжлари таъминланмаганлиги, турмушга чиқмаган аёллар ҳомиладор экани ҳамда чақалоқни оиласидан яширишга уриниши, фарзанд кўрмаган оилалар томонидан чақалоқ асраб олишга эҳтиёжлар кўплиги ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар сабаб бўлмоқда.

Одам савдосига қарши курашишда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ушбу иллатнинг хавфи ва оқибатлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш, фуқароларни бу борадаги вазиятдан огоҳ этиш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади.

Одам савдоси, унинг инсоний ҳуқуқ ва эркинликларини ғайриқонуний ва ғайри ахлоқий равишда айнан инсон томонидан камситилиши кечириб бўлмас жиноятдир.

Шу ўринда айтиш жоизки Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди томонидан 2021 йилнинг апрель ойида А исмли шахс томонидан одам савдоси билан боғлиқ содир этилган жинояти учун унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Иш ҳужжатларига кўра А исмли шахс уч нафар қизларни турли алдов йўллар билан Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига юборишни режа қилиб машинасида олиб кетаётганлиги аниқланган ва ўз вақтида тўхтатиб қолинган.

Одам савдоси жинояти аксарият ҳолларда осон ва кўп пул топишлигини ваъда қилиш ва бошқа алдов усули билан амалга оширилади, фуқаролар бу каби алдов гапларга учмасликлари ва юқоридаги ҳолатларни асло ёддан чиқармасликлари лозим.

 

 

Жўраев Мухаммади Мухитдинович

Жиноят ишлари бўйича

Мирзачўл туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар