Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Туман ҳокими Ш.Ахмедовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Туман ҳокими Ш.Ахмедовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

22 январь 2022 йил
264
0

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ечим топиш мақсадида аҳоли билан сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Таҳлил қиладиган бўлсак, бугунги кунга қадар туман ҳокими қабулларида минглаб мирзачўлликлар ўз дарду-ташвишлари ва муаммолари билан бўлишиб, уларга ижобий ечим топишди.

Мана бугун ҳам туман ҳокимлиги фаоллар залида Мирзачўл туман ҳокими Ш.Ахмедовнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтмоқда.

Маҳаллалардаги фуқаролар тадбиркорлик, уй-жой, қурилиш, тиббий ёрдам, субсидия олиш юзасидан ва бошқа турли мавзуларда ҳокимга мурожаат қилишаяпти.

Мурожаатларнинг кўпгинаси жойида ҳал қилиниб, қолганларига ҳуқуқий тушунчалар берилмоқда.

Хулоса шуки, бу борада олиб борилаётган барча эзгу ишлар юрт ободлиги ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, аҳолига муносиб турмуш шароит яратишда муҳим ўрин тутмоқда.

Ҳоким қабуллари давом этмоқда.

Мирзачўл тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар