Мирзачўл туман ҳокими мактаб ўқувчилари билан бирга
Жорий йилнинг 17 февраль куни туман ҳокими Шерзод Ахмедов "Ипак йўли" қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган 4-умумтаълим мактабида таълим-тарбия жараёнининг аҳволи билан атрофлича танишди.
Туман ҳокими мактаб директори, ўқитувчилар, ўқувчилар билан яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва муаммолари, уларни қийнаётган масалалар хусусида мулоқот қилди. Таълим-тарбия сифатини яхшилаш бўйича ўз маслаҳатлари ва кўрсатмаларини берди.
Мактабдаги инглиз тили, меҳнат хоналари, спорт заллар ва бошқа биноларни кўздан кечириб мутасаддиларга керакли топшириқларни берди. Мактаб учун зарур жиҳозлар ва таъмирланиши юзасидан чора-тадбирлар белгилади ва шахсан ўз назоратига олди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Изоҳлар (0)