Секторда хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
Мирзачўл туманида бугунги кунда қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганлиги ахоли фаровонлигига ҳисса бўлиб қўшилмоқда. Жумладан, 2-сектор раҳбари ва масъуллари томонидан худуддаги ташкил этилаётган тикув цехларига яқиндан ҳар томонлама кўмак кўрсатилиб, аҳолининг иш билан банд бўлмаган қатламини, хусусан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга алохида эътибор қаратилмоқда.
Яқиндагина тумандаги бўш турган бинолардан бири "Мирзачўл Ғалаба томорқа хизмати" МЧЖ балансига ўтказилиб, 240 ўринли "Ғалаба текстил" тикув цехи ташкил этилиб, барча сектор раҳбарлари ва масъуллар билан биргаликда 1-сменага туман марказида бўлган "Ғалаба" ва "Мирзадала" маҳаллаларидаги 120 нафар иш билан банд бўлмаган фуқароларни иш билан бандлиги таъминланган.
2-сменага эса "Ғалаба", "Ержар", "Мирзадала", "Дўстлик" ва "Мустақиллик" ва бошқа маҳаллаларидаги 120 та янги иш ўрнига “Темир дафтар”, «Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи иш билан банд бўлмаган фуқаролар таклиф этилади.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати