Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » "Прокурор ва ёшлар" учрашуви ўтказилди

"Прокурор ва ёшлар" учрашуви ўтказилди

17 февраль 2022 йил
353
0

Мирзачўл тумани 2-секторидаги Мирзадала ШФЙда "Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. 
Унда махалла фаоллари, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, ёшлар етакчиси ва 40 нафарга якин махалла ёшлари иштирок этишди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда туман прокурори бугун бевосита давлатимизда соҳада олиб борилаётган ҳуқуқий  ислоҳотлар,  Президентимиз томонидан ёшлар сиёсати борасида қўйилаётган энг муҳим вазифалар, амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига туман прокурори ва ёрдамчилари томонидан батафсил  жавоб олдилар. Учрашув сўнгида туман прокурори Жамшид Кушилов ёшларга барча  ишларига омад тилаб, секторда ёшлар масаласида амалга оширилаётган ишларда доимо биргаликда таклиф ва мулоҳазаларни  эшитишга, ҳамда доимо ёрдамга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар