Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Сайёр қабулда аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди

Сайёр қабулда аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди

24 февраль 2022 йил
371
0

Мирзачўл туманида ўтказилган “Сайёр қабул”ни Мирзачўл туман ҳокими Ш.М.Ахмедов кириш сўзи билан очиб, сўзни вилоят ИИБ бошлиғи Ғ.Т.Қодировга берди, сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан фуқароларнинг муаммолари тингланиб, уларни жойида ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. Сайёр қабулда вилоятдаги тегишли ташкилот раҳбарлари ва бошқарма бошлиқлари, ҳамда Мирзачўл туман ҳокими, сектор раҳбарлари, тумандаги тегишли ташкилот ва бўлим бошлиқлари иштирок этишди.

Сайёр қабулда ечимини топмасдан келаётган муаммолари мавжуд жами 36 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди, қабулда иштирок этган 17 нафар фуқаролар ўз муаммолари ва масалаларига жойида ижобий ечим топдилар, қолган 19 та мурожаатлар муддат талаб этгани боис, масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Қабул қилинган барча мурожаатларнинг белгиланган муддатларда ижросини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Кўпгина фуқароларнинг муаммолари жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилиб, қисқа фурсатда бартараф этиш чоралар белгиланди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА
19 февраль 2022, Суббота
ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар