БИР НЕЧА ЙИЛЛАРДАН БУЁН БЎШ ТУРГАН БИНОДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИЛДИ
Мирзачўл туманида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, бир сўз билан айтганда “Маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида жорий этилган ҳоким ёрдамчилари фаоллик билан ишларни давом эттирмоқдалар.
Жумладан, “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Жамшид Хакимовнинг ташаббуси билан 320,0 минг доллар кредит ва айланма маблағлар ҳисобига ташкил этилган "G'alaba Tekstil" тикувчилик корхонаси ташкил этилди.
Жорий йил 22 февраль куни Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғ.Т.Қодиров, туман ҳокими Шерзод Ахмедов, ҳоким ўринбосарлари, ёрдамчилари ва сектор раҳбарлари, туман фаоллари билан биргаликда ушбу тикув цехининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати