"Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша" шиори остида спорт мусобақалари бошланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПФ- 6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида "Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша" шиори остида жорий йилниннг 25 феврал куни туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ТИП-1 спорт мажмуасида 2006-2007-2008-2009-2010-2011-2012-2013 йилларда туғилган ёшлар ўртасида вилоят очиқ биринчилиги спорт мусобақаси бошланди.
Ушбу мусобақага Республикамиз вилоятларидан хусусан Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Самарқанд вилояти, Бухоро вилояти ҳамда вилоятимиз туман ва шаҳарларидан жамоалар ташриф буюришди.
Тадбирнинг очилишида туман ҳокимлиги, ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Мусобақани туман ҳокими ўринбосари У.Рустамов очиб бериб, барча иштирокчиларга омад тилади.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати